Омадли кишилар қийин вазиятларда хотиржамликни қандай сақлаб қолади?

Маслаҳат 8-03-2017

Стрессни енгиш учун ўз ҳис-туйғуларини бошқаришни ўрганиш керак. Омадли инсонларнинг саккиз маслаҳати бунда ёрдам беради.

Тревис Бредбери 
TalentSmart компанияси асосчиси.

Биз вазифага бор эътиборни қаратиш ва уни бажаришни бошлаш учун маълум бир ҳолатдаги стрессни бошдан ўтказишимиз керак. Бироқ у кучли ва узоқ вақт давом этадиган бўлса, биз юрак-қон томир касаллиги, депрессия ва когнитив функцияларнинг бузилишини “ишлаб олишимиз” мумкин.

TalentSmart компанияси томонидан ўтказилган тадқиқотнинг кўрсатишича, иш жараёнида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 90 фоиз ходимлар босимни енгиш ва ўз ҳис-туйғуларини назоратда ушлаб туриш сир-асрорларини билишади. Ҳис-туйғуларни бошқаришдаги саккиз қоида бу кишиларга стрессни енгишда кўмак беради.

 

1.  Нима бўлса, шунинг қадрига етиш

Агарда сиз ишдан эътиборни қочириб, ҳаётда нимани қадрлашингиз ҳақида рўйхат тузиб чиқсангиз, ўзингизни анча енгил ҳис қила бошлайсиз. Миннатдорлик туйғуси кортизол даражасини 23 фоизга туширади. Бундан ташқари, Калифорния университетида ўтказилган тажриба натижаларига кўра, ҳар куни миннатдорлик туйғусини туядиган кишиларнинг кайфияти кўтарилиб, жисмоний ҳолати яхшиланади.

 

2.  “Агарда, мабодо...” сўзларини камроқ ишлатиш

Сиз воқеаларнинг эҳтимолий ривожига қанчалик кўп эътибор берсангиз, реал ҳаракатларга шунча кам вақт ажратасиз. Омадли кишилар “Агарда, мабодо...” сўзларини кам ишлатади. Улар жавоб хотиржамлик ҳам, мамнунлик туйғусини ҳам келтириб чиқармасликларини билади.

 

3.  Ижобий кайфиятда қолиш

Ижобий фикрлар стрессдан қочиш имконини беради. Тинчланиб, яхши нималардир ҳақида ўйлаш керак. Бу сизда яхши кайфият бўлса, осон вазифадир. Бироқ сиз дарғазаб бўлганингизда, ижобий ниманидир топиш жуда мушкул бўлиб туюлиши мумкин. Бундай ҳолатда яхшилаб ўйлаб кўринг ва кун давомида рўй берган ҳеч бўлмаса битта ижобий вазиятни эслашга урининг. Шуни яхши тушуниш керакки, ёмон кун давомида ҳам яхши нималардир содир бўлиши мумкин.

 

4.  Офлайн бўлиш 

Замонавий технологиялар кишиларни суткасига 24 соат давомида алоқада қолиш имкони билан таъминлаб берди. Бу эса кечаю-кундузлик иш учун имкон беради. Агарда сиз ҳаёт ва иш ўртасини ажратиб қўймаган бўлсангиз, ўзингизни-ўзингиз доимий стрессга туширасиз. Иш ҳақида ўйлашни бас қилиш учун офлайнга чиқиб кетиш ҳақида ўйланг. Кичик вақтлардан бошланг.

Сиз ишдан бироз ўзингизни олиб қочсангиз, стресс даражаси нақадар пасайишини кўрасиз.

 

5.  Қаҳвани камроқ истеъмол қилиш

Кофеин кўп истеъмол қилинса, юрак уриши тезлашади, безовталик туйғуси, энергия даражаси ошади. Бу таҳдидга тезда жавоб қайтаришга имкон берувчи омон қолиш механизмидир. Агарда ортингиздан ит қувламаса, организмга бунчалик куч бериш керак эмас, сабаби у стресс даражаси ва безовталик туйғусини оширади.

 

6.  Тўйиб ухлаш

Сиз ухлаганингизда миянгиз қайта ишга тушади ва ўтган кун давомидаги хотираларни қайта ишлайди. Якунда яхши кайфиятда уйғонасиз. Уйқу етишмовчилиги кортизол даражасини оширади. Бунга ишдаги стрессни қўшинг ва руҳий толиқишни қабул қилиб оласиз. Яхши ишлашни истасангиз – яхши ухланг.

 

7.  Ўзи ҳақида камроқ салбий фикрда бўлиш 

Деярли барча инсон буни ўз бошидан ўтказган, гарчи бу ҳеч қандай яхши натижа келтирмаса ва умумий объектив таҳлил билан уйғунлашувни бермаса ҳам. Салбий нарсалар ҳақида қанчалик кўп ўйласангиз, унга шунча кўп қувват берган бўласиз.

Бу жараёндан қутулишнинг энг яхши усули – бошқа нимагадир ўз диққатини жалб этиш.

 

8.  Қўллаб-қувватлашларини сўраш

Барчасини бир ўзи қилиш умуман самарасиздир.

Тинч ва самарали ишлаш учун ўз камчиликларингизни тан олишингиз ва ўзингизга керакли пайтда ёрдам сўрашингиз керак.

Бундай ёндашув нафақат вазифаларни самарали ва тез бажариш, балки ишингизни енгиллаштиришда ҳам кўмак беради.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ