Она ва ҳаёт мазмуни

Оила 26-05-2016

— Сиз мендан норози эдингиз. Мени танқид қилмаслигингиз учун сиздан узоқроқда юрардим. Ўша йиллари ўзимга ишончим кам эди ва сизнинг танқидларингизга муҳтож эмасдим. 

— Нега ўзингга ишончинг кам эди? Ўша пайтларда отанг билан ҳар куни ярим тунгача дўконда ишлардик. Сен бемалол ўқишинг учун. Менга неча марта қўнғироқ қилганинг ва керакли нарсаларни келтириб беришимни сўраганинг эсингдами? Қоғоз-қаламлар. Элни эслайсанми? Ичимлик магазинидаги. Юзи тилинган-чи.

— Ҳа, албатта эслайман, ойи. Бурни тепасида тиртиғи бор эди.  

— Ҳа, Эл телефонни кўтарар ва бутун дўконни бошига кўтариб бақирарди: «Бу шаҳзода! Шаҳзода қўнғироқ қиляпти! Шаҳзоданинг ўзи келиб олиб кетса бўлмайдими шу қаламларини!». У шунчаки ҳасад қиларди: унга ота-онаси ҳеч қачон ҳеч нарса олиб беришмаган. Мен унга эътибор бермасдим. Лекин у тўғри айтганди: мен сени худди шаҳзодалардек вояга етказдим. Сен қачон қўнғироқ қилма, кундузими, кечасими, харидор кўп бўлса ҳам отангни ёлғиз ўзини дўконга ташлардим ва қўшни кўчадаги Меншнинг магазинига чопардим. Сенга марка керак бўлиб қоларди. Дафтар, сиёҳ сўрардинг. Кейин эса ручка. Бутун эгни-бошинг сиёҳ бўлиб кетарди. Эсингдами, шаҳзода? Қанақа танқид?

— Ойи, мана сиз билан гаплаша бошладик. Келинг, бир-биримизни айбламайлик. Бир-биримизни тушунишга ҳаракат қилайлик. Айтайлик, сиз мени танқид қилаётганингизни ҳис қилардим. Биламан, бошқаларга мен ҳақимда яхши гапларни гапиргансиз. Мен билан мақтангансиз. Лекин ҳеч қачон менинг ўзимга бундай демагансиз. Юзма-юз туриб мени мақтамагансиз.  

— Игвин, ўша пайтларда сен билан гаплашиш осон эмасди. Нафақат менга, балки ҳаммага. Сен ҳамма нарсани билардинг. Ҳамма нарсани ўқирдинг. Сенга бир гапни айтмоқчиман, Игвин. Менга сендан ҳам кўра қийин бўлган. Биринчидан, сен ҳам менга ҳеч қачон яхши сўз айтмагансан. Мен овқатлар пишириб берардим. Сен йигирма йил мен тайёрлаган овқатларни единг. Пиширган овқатларим ширин бўларди. Буни қаердан биламан? Чунки овқатни қолдирмасдан, ҳаммасини ердинг. Лекин бирор марта ҳам пиширган овқатим ширин эканлигини айтмагансан. Тўғрими? Ҳеч бўлмаса бир марта шу ҳақда айтганмисан?

Мен жим бўлиб қолдим ва уятдан бошим эгилди.

Ирвин Ялом



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

  • Ahad Isahanov
    2 йил олдин


    Mazmunliroq narsa yozselarche,barcha maqolelarno uqiman,lekin bunaqa saviyasiz maqola chiqarmasela maqsadga muvofiq bulardi,lekin kuplab qiziqarli maqolelarni miriqib uqiyman
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ