Ўқитувчилар энг кўп маош оладиган 17 мамлакат

Биласизми? 25-10-2018

Ўқитувчилик касби ҳар бир давлатда энг муҳим касблардан ҳисобланади, чунки мамлакат фаровонлиги бевосита боғлиқ бўлган халқнинг саводли бўлиши учун пойдеворни айнан ўқитувчилар қўйишади. Айрим мамлакатларда ўқитувчиларнинг давлат ривожи учун  қўшаётган ҳиссалари юксак қадрланади ва уларга яхши маош тўланади.

Қуйида ўқитувчилар йилига энг кўп маош оладиган мамлакатлар билан танишишингиз мумкин.

Фото: Wikipedia

17. Франция —31,421.49 доллар

Францияда école maternelle деб аталувчи мактабгача таълимдан кейин мажбурий таълим тизими учта: école, collège ва lycée босқичларига бўлинган.

Фото: Wikipedia

16. Португалия — 32,563.75 доллар

Португалияда мактабгача таълимдан олий таълимгача бўлган даврда таълим олиш учун давлат ёки хусусий таълим муассасасидан бирини танлаш мумкин.

Фото: Wikipedia

15. Коста-Рика — 33,519.29 доллар

Коста-Рикада ўқувчилар оилалари орасидаги иқтисодий тафовут ажралиб турмаслиги учун барча мактаб ўқувчилари бир хил либосда юришлари шарт.

Фото: Wikipedia

14. Швеция — 36,766.81 доллар

Швецияда мажбурий мактаб таълими тўрт: мактабгача, кичик, ўрта ва катта таълим босқичларига бўлинади.

Фото: Wikipedia

13. Австрия —37,122.44 доллар

Австрияда 9 йиллик мажбурий бепул таълим тизими жорий этилган.

Фото: Wikipedia

12. Финляндия — 37,728.28 доллар

Финляндияда болалар 7 ёшга тўлганидан кейин мактабга қабул қилинади.

Фото: Wikipedia

11. Канада — 39,071.90 доллар

Бу ерда болалар 16 ёшгача мактабга келишга мажбур бўлиб, Манитоба, Онтарио ва Нью-Брансуикда таълим олиш 18 ёшгача мажбурий ҳисобланади.

Фото: Wikipedia

10. Нидерландия — 39,098.02 доллар

Нидерландияда асосий таълим тили голланд тили бўлса-да, аксарият мактаб ва университетлар инглиз тилида таълим беришга ўтмоқда.

Фото: Wikipedia

9. Австралия — 40,762.47 доллар

Австралияда уч турдаги мактаблар мавжуд: давлат мактаблари, католик мактаблари ва мустақил ёки хусусий мактаблар.

Фото: Wikipedia

8. Испания — 41,886.99 доллар

2008 йилги молиявий инқироз сабабли ҳозирда Испания Европада ишсизлик кўрсаткичи бўйича энг юқори ўринда туради.

Фото: Wikipedia

7. Мексика — 42,816.51 доллар

Мексикада аксарият болалар бошланғич мактабга боришади, аммо 2011 йилда атиги 62 фоиз бола ўрта мактабга кирган.

Фото: Wikipedia

6. АҚШ  — 43,556.76 доллар

2011 йилда АҚШда 3 ёшли болаларнинг ярми мактабгача таълим муассасасига қатнаган бўлса, Европада бу кўрсаткич 90 фоизни ташкил этган.

Фото: Wikipedia

5. Дания — 46,784.11 доллар

Данияда таълим олиш бепул бўлиб, бу ерда 9 йиллик мажбурий таълим жорий этилган.

Фото: Wikipedia

4. Норвегия — 47,313.23 доллар

Норвегияда эмигрантларнинг фарзандлари учун таълим икки тилда олиб бориладиган мактаблар фаолият кўрсатади.

Фото: Wikipedia

3. Германия — 61,418.47 доллар

Немис оилаларидаги болаларнинг аксарияти давлат мактабларида ўқишади.

Фото: Wikipedia

2. Швейцария — 69,704.74 доллар

Швейцарияда 26та кантон мажбурий таълим тизими учун масъул ҳисобланади.

Фото: Wikipedia

1. Люксембург — 79,129.67 доллар

Люксембургда таълим учта тилда: люксембург, немис ва француз тилларида олиб борилади.

Таққослаш учун: Ўзбекистонда мактаб ўқитувчиларининг ўртача ойлик маоши 2018 йил 1 сентябрдан 1 млн 749 500 сўм (222,5 доллар, йилига 2670 доллар)ни ташкил қилади. 2019 йил 1 январдан эса уларнинг маошини 2 млн 501 минг сўмга (318,1 доллар, йилига 3817 доллар) етказиш кўзда тутилган.

Маълумотларга кўра, Қирғизистонда мактаб ўқитувчиларининг маоши 13600-13800 сомни (199,6-202,5 доллар, йилига 2395-2430 доллар), Тожикистонда 1051 сомонийни (111 доллар, йилига 1332 доллар), Қозоғистонда 120-130 минг тенгени (320-347 доллар, йилига 3840-4164 доллар) ташкил этади. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ