Оқсуяк блогер тармоқ фойдаланувчиларини фастфуд лавҳалари билан ҳайратга солди

ВИДЕО 25-10-2016

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари костюм-шим кийган, сочларига оро берган Жон исмли ўсмирнинг видеоблогига эътибор қаратишди, у 5 йил мобайнида шундай пўрим кўринишда арзон овқат ва ичимликлар истеъмол қилиб, бу жараёнлар видеоси билан бўлишган. Бу ҳақида Reddit  портали маълум қилди.

2011 йилнинг февралида Жон TheReportOfTheWeek каналини йўлга қўйган. Дастлаб у қувватбахш ичимликлар истеъмолини тасвирга туширмоқчи бўлган, лекин кейинроқ фастфудга боғлиқ видеолар билан бўлиша бошлаган. Унинг видеолари умумий ҳисобда 9,7 миллион марта кўрилган, блогернинг “ижоди”ни тахминан 130 минг фолловер кузатади. 

Каналдаги энг машҳур видео Dominos пиццасига бағишланади. У 2012 йилда тақдим қилинган ва 600 минг мартадан ортиқ кўрилган. 5 дақиқали роликда Жон маҳсулотнинг ташқи кўриниши ва мазасини баҳолайди ҳамда пиццанинг жуда яхши тайёрлангани ҳақидаги хулосага келади. 

Блогернинг машҳурлиги бўйича иккинчи ролиги ичимлик сувига бағишланган. Ўсмир тозаланган сув ва Great Value маркасидаги чашма сувининг сифатини таққослайди. Жоннинг жиддий қиёфада маҳсулотнинг “махсус сувли мазаси” ҳақида сўзлаши Reddit фойдаланувчиларнинг кулгисига сабаб бўлган. 

Баъзан блогер фастфуд лавҳаларини ўз машинасидан олиб боради, баъзан эса қандайдир тадбирларда иштирок этади. У тақдим қилган видеолардан бири хот-дог ейиш танловига бағишланган. 

Жоннинг малла мушуги бўлиб, у ҳам съёмка жараёнларида қатнашиб туради. 

Reddit’да изоҳ қолдираётганларнинг фикрича, блогер эски фильмлардаги гангстерларга ўхшаб кетади. Жоннинг ўзи эса ҳаётда ҳам худди экрандаги каби эканлилигини таъкидлайди. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ