Ўқувчиларнинг хотирасида бир умрга муҳрланиб қолган вазифа

ПОЗИТИВ 13-11-2016

Бир неча йил аввал «Ридерз Дайжест» журналида бир ажойиб ўқитувчи аёл ҳақида мақола пайдо бўлганди - унинг кичик топшириғидан кейин ўқувчилар ўз кучларига ишона бошлашган. Ҳар қандай инсонни руҳлантирувчи доно сабоқларни сизлар билан бўлишишга қарор қилдик. 

Миннесота штатида яшовчи математика ўқитувчиси ўқувчиларига шундай вазифа берди: синф рўйхатини тузиш, ҳар бир боланинг хулқ-атворидаги ўзингизга ёққан томони ҳақида ўйлаб кўринг ва бу сифатни унинг фамилияси қаршисига ёзинг. Дарснинг охирида у ўқувчилардан бажарилган вазифаларни йиғиб олди. Ўша куни жума эди. Дам олиш кунлари аёл барча натижаларни таҳлил қилиб чиқди ва душанба куни ҳар бир ўқувчига синфдошларининг у ҳақидаги ижобий фикрларини ёзиб тарқатди. Ўқувчилар уларни ўқий бошлашди, у ер-бу ердан пичирлаган овозлар эшитилди: "Наҳотки, буларнинг барчаси мен ҳақимда? Мени бундай яхши кўришларини билмас эдим". Улар натижаларни синфда муҳокама қилишмади, лекин ўқитувчи мақсадига эришгани ва ўқувчиларнинг ўзига бўлган ишончи ортганини айтди.

Йиллар ўтиб, ўқувчилардан бири - Марк Экланд Вьетнамда ҳалок бўлди. Уни ўз ватани, Миннесотада дафн қилишди. Марк билан хайрлашишга унинг дўстлари, синфдошлари, ўқитувчилари келишди. Дафн маросимида унинг отаси математика ўқитувчисининг ёнига яқинлашди: "Мен сизга бир нарса бермоқчиман, - у катмонидан тўрт букланган қоғозни олди. Кўринишидан у кўп марта очиб ўқилганди. - Буни Маркнинг кийимлари ичидан топишди, у бу қоғоз билан ажралмасди. Танияпсизми?" Бу Маркнинг ижобий хислатлари битилган қоғоз эди. 

— Сизга катта раҳмат, - деди Маркнинг онаси. — Ўғлимиз буни жуда қадрлар эди. 

Шу пайт кутилмаган воқеа содир бўлди: Маркнинг синфдошлари кетма-кет ижобий хислатлари ёзилган  қоғозларини ола бошлашди, кўпчилик ўзининг ижобий хислатлар рўйхатини ёнида олиб юрарди, кимдир уни оилавий альбомда сақлар эди. Улардан бири шундай деди: "Бу рўйхатларни барчамиз сақлаб қўйганмиз. Шундай нарсани ташлаб бўладими?"



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ