Ўрганиш жараёнини тезлаштиришнинг 3 усули

Маслаҳат 14-03-2019

Альберт Эйнштейн, Ричард Фейнман ва Илон Маскдан маслаҳатлар.


Альберт Эйнштейн: завқланинг

Одам завқ билан ишлаганида жараёнга киришиб кетади. Ўз-ўзидан бундай ишнинг самарадорлиги бир неча марта ортади.

Альберт Эйнштейннинг ўғли фортепиано чалишни ўрганаётганида машҳур олим унга шундай маслаҳат берган:

«Фортепиано чалиш сенга ёқишидан жуда хурсандман. Ўқитувчи вазифа қилиб бермаган бўлса ҳам ўзингга ёққан асарларни чалгин. Бу кўпроқ материални тезроқ ўзлаштириш усули. Завқ билан ижро этганингда вақт қандай ўтганини билмай қоласан. Айрим ҳолларда ишимга шу даражада киришиб кетаманки, тушлик вақти ўтиб кетганини ҳам сезмайман».

Ричард Фейнман: болага тушунтиринг

Физика бўйича Нобель мукофоти совриндори, квант механикаси илмий назарияси асосчиларидан бири Ричард Фейнман барини соддалаштиришни маслаҳат беради. Шу даражада содда бўлсинки, уни ҳатто 8 ёшли бола ҳам тушунсин.

«Ғояни бошдан охиригача содда тил билан тасвирлашга ҳаракат қилганингизда у ҳатто бола учун ҳам тушунарли бўлади. Сиз фундаментал асослар, майда деталлар ва улар орасидаги алоқани тушунишга ҳаракат қиласиз».

Илон Маск: билимлар ҳақида дарахтлар каби ўйланг

Илон Маск дунёдаги энг машҳур электрон тўлов тизимини яратди, автомобиль саноатида ҳақиқий инқилобни амалга оширди ва эндиликда одамларни Марсга юборишни режалаштирган. Ўзига умуман тескари бўлган билимларни тезда ўзлаштиришда унга қуйидаги стратегия ёрдам беради:

«Билимларга семантик дарахт каби муносабатда бўлиш муҳим. Асосий тамойилларни тушунаётганингизга ишонч ҳосил қилинг. Ана шундагина шохларга, кейин эса барглар (деталларга) ўтиш мумкин».




МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ