Организмнинг ҳимоя механизми саналган 9 ғайриоддий ҳолат

Саломатлик 19-11-2016

Бизнинг танамиз — бизга тушунарсиз бўлган кўплаб биологик жараёнлар ва тизимларнинг биологик бирикмасидан иборат. Ҳимоя механизми мажуми — шулар жумласидан. Танамиз бизларни зарар етказиши мумкин бўлган барча нарсадан кунига 24 соат, ҳафтада етти кун ҳимоя қилади.

Биз асл сабабини билмайдиган организм амалга оширувчи қуйидаги ажойиб ҳолатлар ҳам инсонни ҳайратга солади.


Ҳиқичоқ

Биз таомнинг катта бўлагини оғизга солиб, кўпроқ еб юборсак, асабларнинг ошқозон ва диафрагмадан ўтувчи яллиғланишига олиб келади. Натижада, ҳиқичоқ ҳуружи юзага келади. 


Эснаш

Биз одатда қаттиқ чарчаган мияни совутиш учун эснаймиз.


Аксирмоқ

Одатда биз бурун каналларида ҳаддан зиёдкўпаллергенлар, микроблар, чанг ва бошқа зараркунандалар йиғилганда аксирамиз.Бу танамизни«кирлар»дан тозалашнинг бир усулидир.


Чўзилиш

Ўзимиз тушунмаган ҳолда танамизни кун давомида навбатдаги жисмоний зўриқишларга тайёрлаш учун керишамиз. Керишиш мускулларни қиздиради, қон айланишини тиклайди ва эрталабдан кайфиятни яхшилайди.


Уйқуга кетган вақт тиришишлар

Энди уйқуга кетганимизда бизда бирдан пастга қулаётгандек, сесканиб тушгандек ғалати туйғулар пайдо бўлади. Шу вақтда барча мушаклар ичакда сиқилади, бу ҳолатда эса каравотдан қулаб тушиш мумкин. 

Бу феномен биз уйқуга кетганимизда нафас олиш частотасининг бирдан тушиб кетиши, пульснинг секин камайиши ва мушаклар эркин бўлгани туфайли юзага келади. Мия эса бу ҳолатни ўлимга яқинлашиш деб қабул қилади вабизни қутқариш учун тортишиш орқали белги беради.


Терининг бужмайиши

Бармоқ учларидаги терининг бужмайиши жуда ҳам муҳим ҳолат. Тана намгарчилик даражаси кўтарилганини сезади ва атроф-муҳит сирғанчиқ эканлигини тушуниб етади. Шунинг учун, бармоқ учларидаги тери силлиқ юзада ҳаракатлана олиши учун шундай кўринишга киради. 


Хотиранинг қисман йўқотилиши

Бундай ҳолат одатда энг ёқимсиз ва ҳаётимизда жароҳатли ҳодисалар содир бўлганда юз беради. Бизнинг миямиз даҳшатли нарсаларни ўчириб ташлашга ҳаракат қилади. 


Эт жимирлаши

Эт жимирлашининг асосий вазифаси танамиздаги тешикларни ёпилиши натижасида чиқиб кетадиган тери иссиқлигини олдини олиш ҳисобланади. Яъни организм бизни тезроқ қиздириш учун ҳаракат қилади. 


Кўз ёшлари

Кўз ёшларимиз шиллиқ қаватни ҳимоя қилишдан ташқари,ҳиссий ҳимоя воситаси ҳам ҳисобланади. Олимларнинг фикрига кўра, тана инсонни ҳис этаётган оғриғидан чалғитиш учун кўз ёшларини чиқарар экан.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ