Нафақат уйни, балки ҳовлини ҳам безатиш керак. Бунинг учун дала ҳовлида қурилган одатий иссиқхона ёрқин ва ҳайратланарли нарсалардан бири бўлиши мумкин.
Бир қарашда энг оддий бўлиб кўрилган қурилманинг бўёғини янгилаш, эшигига олиб борадиган йўлакчани безатиш, атрофга “ўрмаловчи” ва улкан ўсимликларни қўшиш ва том ҳамда деразаларни ўзгартириш орқали безатиш мумкин. Эшик, деразаларга атайлаб “эски” кўриниш бериб, иссиқхонани винтаж услубидаги мини-уйга айлантирса ҳам бўлади. Бир сўз билан айтганда, унга турлича кўриниш бериш усуллари жуда кўп.
Айрим иссиқхона эгалари бу ижодга шу қадар киришганларки, ҳақиқий санъат асарини яратишганини ҳам сезмай қолишган! Тан олинг, ахир улар бор-йўғи оддийгина иссиқхона эмас – ҳовлидаги ўз характерига эга бўлган ҳақиқий жаннатмонанд бурчак. Эътиборингизга “муаллифлик” иссиқхоналарига 25 та мисол келтирамиз. Уларни кўринг ва завқ олинг. Балки сизда ҳам иссиқхона ташкил этиш ва уни бетакрор кўринишда безатиш иштиёқи уйғонар.
Изоҳлар
Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!