Ошхонани жиҳозлаш бўйича 20 та тавсия

Дизайн 10-11-2014

Ошхонанинг қулайлиги ва шинамлиги унинг қандай жиҳозлангани билан бевосита боғлиқдир. Ахир ошхонадаги ҳар бир нарса — овқатланиш анжомларидан тортиб, лагангача ўз жойига эга бўлиши керак. Қуйида берилган 20 та зарурий ашё ва ўринлар эса “ўчоқ боши”ни тартибга келтириш ёки янги интерьер яратишни истаётганлар учун жуда асқотади.

Соус ва ёғ идишлари учун саватча

1-savat-new

Ёғ ва соуслар солинган идишларни тартибли сақлаш учун паст бўйли саватча олинг. Овқатланиш вақтида уни дастурхон устига ҳам қўйсангиз бўлади.

Майда-чуйдалар учун саватча

2-savatcha-new

Бу каби катта саватларни очиқ токчаларда ҳам сақлаш мумкин.

Картошка учун саватча

3-ыфияфмще-new

Совитгичга солиш шарт бўлмаган сабзавотлар учун ҳам саватчалар ажратинг. Бу нарса ошхонанинг шинам бўлишини таъминлайди. Шунингдек, сабзавотларнинг нафас олишига шароит яратади, айнишининг олдини олади.

Майда анжомлар учун сурилма қути

4-tortma-new

Чўмич, ўқлов, капкир ихчам кўринса ҳам, кўп жой эгаллайди. Шунинг учун улар сақланадиган қути чуқур бўлиши мақсадга мувофиқ.

“Юрувчи оролча”

5-orolcha-new

Бирор ўриндан бошқа жойга кўчириш мумкин бўлган юрувчи ошхона столи хона интерьерини тез-тез ўзгартириб турувчиларга жуда маъқул келади. Қолаверса, стол тагини тозалашдаги энг мақбул амалий ечим ҳисобланади.

Махсус ўрнатилган ахлат контейнерлари

6-ahlat-new

Ҳеч ким ахлатларни уларнинг турларига қараб ажратиб ўтиришни истамайди. Шу боис ахлат ташлаш учун бир неча контейнерлар зарур. Бу ахлат (қоғоз, пластик идишлар ва ҳоказо)ларни алоҳида ажратишга имкон бериб, мавжуд муаммони бартараф этади.

Чуқур раковина

7-rakvina-new

Чуқур эргономик раковина идишларни ювиш жараёнини осонлаштиради.

Узун жўмрак

8-smesitel-new

Бу турдаги раковинадан фойдаланиш учун букулувчан шлангли, баланд ва катта жўмракдан фойдаланиш мумкин.

Зираворлар учун магнитли тахта

9-magnit-new

Шкафда турган зираворли банкалар шкафни тартибга келтиришга ҳалақит қилса, магнитли тасма ва унга ёпишувчи махсус қалин банкалар сотиб олсангиз бўлади. Зираворларнинг деворга ёпишиб ноодатий туриши кайфиятингизни кўтаради, уйга келган меҳмонларнинг қизиқишига сабаб бўлади.

Қоғоз сочиқ учун ўйиқ токча

10-sochiq-new

Қоғоз сочиқ учун ўрин ошхона столи ёки тумбочканинг ён тарафида бўлиши мумкин. Бу уни сув тегиб қолишидан асрайди.

Зираворлар учун вертикал қути

11-vertikal-new

Уларга нафақат шиша идишлар, балки зираворлар ва соусларни ҳам жойлашингиз мумкин.

Идиш-товоқлар учун қути

12-posuda-new

Қутиларнинг таги майда тешикли бўлиши керак. Махсус ёғочли қозиқчалар идишларни исталган шаклда туришда қулайлик яратади.

Пичоқ учун ўрин

13-pichoq-new

Агар ошхонангизда пичоқлар учун қути бўлмаса, бирор ўринда у учун ўйиқ ўрин ясашингиз ва овқат тайёрлашдаги асосий кўмакчиларингизнинг яхши сақланишини таъминлашингиз керак.

Бурчак токча қутилари

14-burchak-new

Ошхона гарнитурасидаги бурчаклар одатда фойдаланилмайдиган ҳудуд ҳисобланади. Аммо сиз бу ўринга тортмали бурчак қутиларини ўрнатишингиз мумкин.

Раковина тагидаги тахта токча

15-polka-new

Раковина тагини ҳам бўш қолдирманг. Бу тозалаш воситалари учун энг мақбул жой.

Очиқ токчалар

16-aksesuar-new

Шундай нарсалар борки, уларни қўлингиз етадиган очиқ ўринларга қўйишингиз керак. Масалан, қуруқ чой. Ошхона жиҳозлаётганда мана шу каби жиҳатларга катта эътибор беринг, очиқ токчаларни ўрнатинг.

Ошхона анжомлари учун қути

17-yashik-new

Икки тавақали қутида қошиқ, санчқи ва бошқа буюмларни сақласангиз бўлади.

Жониворлар идиши учун ўрин

18-tavoq-new

Агар уйингизда жониворлар бор бўлса, уларни овқатлантирувчи идишни қаерга қўйиш ҳақида ҳам бош қотиришингиз керак. Масалан, мушугингизнинг идишини ошхона столининг пастги ён тарафига қўйишингиз мумкин.

Планшет учун тагўрин

20-i-pad-new

Овқат тайёрлаш жараёнида ҳам планшетингизга бирқур назар ташлашингиз учун уни қўйишингиз мумкин бўлган устунча керак.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ