Ошпазлар қиролининг рецепти

Пазанда 14-01-2015

Бугун ҳар бир қандолат магазинида эклерларни учратишингиз мумкин. Эклер сўзи французчадан олинган бўлиб, “чақин”, “яшин” маъноларини беради. Эклер XIX асрдаёқ Франция ҳудудида кенг тарқалган эди. Француз ошпази Мари-Антуан Каремнинг эклер тайёрлаш борасидаги оргинал рецепти сабабли ҳам уни “қирол ошпази ва ошпазлар қироли”, деб номлашган. У замонавий дунё ошхонаси асосчиларидан биридир. 22 июн куни норасмий бўлса-да, Шоколадли эклер куни нишонланади. 

Бу ширинликни уйда ҳам тайёрлашади. Бу унчалик қийин эмас. Шоҳона эклер тайёрлаш борасида қуйида берилган маслаҳатлар сизга асқотади. 

1. Унни, албатта, элаб олинг. Бу унда гувалачалар қолмаслиги таъминлайди.

2. Унни бўлиб-бўлиб эмас, бирваракайига солинг.

3. Хамирга тухумни у қайнаб бўлгандан кейин солинг. 

4. Тухумлар иссиқ бўлиши керак, совутгичдан энди олинган тухумни солиш ярамайди.

5. Тухумни секин-аста, навбати билан қўшинг.

6. Миксер ёрдамини рад этинг.

7. Қошиқнинг орқа томони билан аралаштиринг.

8. Эклерни яхши қизиган духовкага солинг.

Ширин, шоколад глазурли француз эклерларини тайёрлаб кўринг. Бу десерт ўзингизни француз фильмлари қаҳрамони сифатида ҳис қилишингизни таъминлайди. 

Масаллиқлар:

Хамир учун

Тухум 4та

Ун 150 г

Сариёғ 100 г

Сув ёки сут 240 г

Бир чимдим туз

Шакар 1 чой қошиқ

Креми учун

Сут 0,4 л

Шакар 80 г

Тухум сариғи 2 дона

Ванилин бир чимдим

Ун 1,5 ош қошиқ

Тайёрланиши:

1. Сут иситиб олинади. Унга сариёғ ва бир чимдим туз қўшилади. 

2. Ёғ яхшилаб эритилади ва элакдан ўтказилган ун қўшилади, тинимсиз аралаштириб турилади. 

3. Тайёр бўлган масса қайнатилади ва оловдан олиб хона ҳароратига келгунича қолдирилади. 

4. Аралаштирилиб туриб тухум қўшилади. Яна бир бора яхшилаб аралаштирилади.

5. Тайёр массадан кондитерлик халтачаси ёки шприци ёрдамида тахминан 10-15 сантиметрли тасмалар ясалади. Шунингдек, одатий қошиқдан ҳам фойдаланиш мумкин. Тасмалар орасида 5 см очиқ қолдирилади. 

6. Духовка 220 ҳароратгача қиздирилади. Биринчи 10 дақиқада мана шу иссиқлик ҳарорати сақланади. Қолган 10-15 дақиқада ҳарорат 190 градусга туширилади. У куйиб кетмаслигига аҳамият қаратинг. 

7. Қайнатма кремни тайёрлаш учун шакар ва ванилин тухум сариғи билан уваланади. Сут қўшилади, ун ва крахмал навбати билан аралаштирилади. Ичида гувалачалар қолмаслиги учун яхшилаб аралаштирилади. Микротўлқинли печга солиб энг юқори қувватда 3-5 дақиқа вақт қолдирилади. Ҳар дақиқада чиқариб олиниб, аралаштирилади. 

8. Тайёр эклерда тирқишча очилиб, ичига қайнатилган крем солинади. 

9. Шоколад сув ваннаси ёки микротўлқинли печда қиздирилади ва эклер глазурь билан безалади. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ