Ошхонада фойдаланиш учун жуда қулай 22 янги анжом

Ихтиролар 12-01-2017

Бугунги кунда ошхонадаги ишларимизни енгиллаштирувчи ноодатий, замонавий гаджетлар кўпайиб бормоқда. AdMe.ru томонидан тақдим этилган, ажойиб ошхона анжомларини жамлаган маълумот орасида ўзингизни қизиқтирадиган буюмларни топишингиз шубҳасиз. Ушбу анжомлар билан таом тайёрлаш жараёни янада ёқимли ва тез кечади. 

 

Суюқлик қуйишга мўлжалланган идиш

Бу идиш ошхонангизда ортиқча сув ёки суюқликларнинг ташқарига  тўкилмаслигини таъминлайди.  

 

Фойдали тўсиқ

Бундай “ақлли” кашфиёт билан ошхона мебелингизга ҳеч қандай зиён етмайди.

 

“Чўнтак”ли тахтакаш 

Бундай тахтакаш билан пўчоқларни қаерга қўйиш ҳақида қайғурмасангиз ҳам бўлади. 

 

Таом сачрашига қарши тўсиқ

Энди плитани икки карра камроқ тозалаймиз!

 

Хамир тақсимловчи қошиқ

Жуда ажойиб ғоя! Бу қошиқ билан хамирнинг қўлингизга ёпишиб қолиши мумкинлиги ҳақида унутасиз.

 

Қисқичли пакет “ушлагич”

Маҳсулотлар солинган пакетларнинг ичидаги нарсаларни кўп тўкиб юборасизми? Бундай мослама билан ҳеч нарса тўкилмайди.

 

Саримсоқ учун айланувчи пресс

Ниҳоят, саримсоқ майдалаш учун қулай мослама топилди!

 

Хамир учун диспенсер

Энди сиз хамир миқдорини мукаммал чамалай оласиз.

 

Ҳимояловчи қопқоқ

Бундай қопқоқлар билан қайнаган сув тўкилишининг олди олинади. 

 

Ёғ дозатори

Ҳар сафар ёғ қопқоғини бурашдан халос этувчи жуда қулай дозатор.

 

Пишлоқ учун слейсер

Бундай анжом билан пишлоқни ҳатто жуда юпқа бўлакларга ҳам ҳеч қандай қийинчиликсиз бўлиш мумкин.

 

Тостлар учун қоғоз “қоп”

Энди начинкали тостларни иситиш осонлашди, тостерга бир томчи ҳам тушмайди.

 

Булочка бўлувчи қурилма

Бу ажойиб қурилма билан столга ушоқларни тўкмай, булочкани бўлиш мумкин.

 

Ортиқча ёғларни тортиб олувчи қурилма

Бу гаджет музлатгичда сақланади ва ортиқча ёғни қийинчиликсиз таомингиздан тортиб олади. 

 

Сочилувчи маҳсулотлар учун диспансер

Бундай диспансер билан сочилувчи маҳсулотларни назорат қилиш қийинчилик туғдирмайди. 

 

Пюре ва соус тайёрлашга мўлжалланган пресс

Бу пресс сизга ҳар қандай пюре (картошкали ёки мевали)ни осонлик билан тайёрлаш имконини беради. Шунингдек у турли соуслар тайёрлашда ҳам қўл келади. 

 

Қопқоқ ва қошиқ учун қулай анжом

Бундан буён қозон ёки това қопқоғи, қошиқ ёки чўмични қаерга қўйиш борасида бош қотирмасангиз ҳам бўлади.

 

Тухум сариғини ажратувчи мослама

Бу мослама ҳақида кўп бекаларимиз орзу қилишган. Энди тухум оқи ва сариғи аралашиб кетмаслиги аниқ.

 

Кесма хамирни қуритишга мўлжалланган мослама

Уй лапшасини яхши кўрадиганлар учун бу ҳақиқий топилма.

 

Қошиқ ушлагич 

Бундай ушлагич билан столингизга ҳеч қандай ортиқча томчи тўкилмайди.

 

Пиёз тўғрашга мўлжалланган кўзойнак

Ниҳоят, кўздан ёш оқизмай пиёзни артиш мумкин бўлади.

 

Мослашувчан ланчбокс

Ланчбокс кам жой олади ва фойдаланишда жуда қулай.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ