Осиёнинг энг машҳур суперкарлари

Техника 9-04-2015

XABARDOR.UZ: Жорий йилнинг энг танилган суперкари, шубҳасиз, Koenigsegg Regera бўлди. 1500 от кучига эга ушбу автомобиль тақдимоти ўтказилган Женева автосалони иштирокчиларини ҳайратга солди. Лекин орадан бир ой ўтгач, Ҳиндистоннинг Mean Metal Motor компанияси ишлаб чиқарган M-Zero машинаси у билан бемалол рақобатлаша олиши маълум бўлди. Ҳали танилиб улгурмаган ишлаб чиқарувчи тақдим этган суперкар 800 от кучига тенг қувватга эга. Лекин тез суръатлар билан ривожланиб бораётган Осиё автомобилсозлиги машина ишқибозларига бошқа совғалар ҳам тайёрлаб қўйишган. Қуйида ана шуларнинг бир нечтаси билан танишиб чиқамиз.

1. Icona Vulcano

11asiansupercars

12asiansupercars

13asiansupercars2014 йилда ишлаб чиқарилган

Қуввати – 950 от кучи

Тезланиши – 2 секундда 100 км/соат

Максимал тезлиги – 350 км/соат

Icona Vulcano ўтган йили Шанхай автосалонининг энг эсда қоларли тақдимоти бўлди. Кузов конструкциясида енгил композит материаллар ишлатилган. Суперкар шассиси алюминий қотишмасидан ясалган. Машина дизайнини илгари Nissan Design ва Jaguar-Land Rover корпорацияларида ишлаган Самуэль Шаффар яратган. Моторлар устида Scuderia Ferrari’нинг собиқ техник директори Клаудо Ломбарди бош қотирган. Машинага 6 литрли, 790 от кучига эга V12 бензин двигатели ва 160 от кучи қувватига эга электромотордан иборат гибрид куч қурилмаси ўрнатилган. Мижозлар машинанинг тўла узатмали версиясини харид қилишлари мумкин. Унга 3.8 литрли твин-турбо двигатель ва бир жуфт электр двигателлари ўрнатилган бўлиб, уларнинг умумий қуввати 870 от кучига тенг.

2. Oullim Spirra EX

21asiansupercars

22asiansupercars

23asiansupercars2011 йилда ишлаб чиқарилган

Қуввати – 500 от кучи

Тезланиши – 3.5 секундда 100 км/соат

Максимал тезлиги – 315 км/соат

Oullim Spirra EX ҳозирча Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган ягона суперкар бўлиб қолмоқда. Машина устида дастлаб Хан-Чул Ким бошчилигидаги Proto Motors компанияси ишлаётган эди. Лекин 2006 йилда молиявий қийинчиликларга учраган ишлаб чиқарувчи Oullim компанияси билан бирлашишга мажбур бўлди. Суперкар эса 2011 йилдагина сотувга чиқарилди.

Модель алюминий рамаси асосига қурилган, кузов эса кўмиртолали қотишмадан ясалган. Машинанинг оғирлиги 1 200 кг ни ташкил қилади. Oullim Spirra EX’ни 2.7 литрли, 500 от кучига эга V6 двигатели ҳаракатга келтиради. Моделнинг барча нусхалари қўлда терилади, териш ишлари эса фақат олдиндан буюртма олингандан кейин бошланади.

3. Galmer Arbitrage GT

31asiansupercars

32asiansupercars

33asiansupercars2008 йилда ишлаб чиқарилган

Қуввати – 515 от кучи

Тезланиши – 3.5 секундда 100 км/соат

Максимал тезлиги – 320 км/соат

Таиланднинг биринчи спорткари иккита маҳаллий компания – Galmer Engineering ва Cobra International’ларнинг ҳамкорлиги натижасида дунё юзини кўрди. Cobra International Audi ва Porsche’га кўмир-пластик деталлар етказиб берувчи корхона сифатида маълум. Шу туфайлидир, Galmer Arbitrage GT кузови конструкциясида карбон кенг қўлланган. Машинанинг оғирлиги 900 кг ни ташкил қилади. Автомобилни General Motors ишлаб чиқарган 7 литрли, 500 от кучига эга V8 бензинли мотори ҳаракатга келтиради.

4. Le Mans CL-1

41asiansupercars

42asiansupercars

43asiansupercars

2004 йилда ишлаб чиқарилган

Қуввати – 280 от кучи

Le Mans компанияси 2004 йилда умумий фойдаланиш йўлларига мўлжалланган биринчи автомобилини тақдим этди. Le Mans CL-1 автомобиль оламини, ажабтовур дизайнидан ташқари, баланд нархлари билан ҳам ҳайратга солди: ўшанда унинг нархи 500 минг еврони ташкил қилар эди.

Суперкарнинг дизайнида афсонага айланиб улгурган моделларга тақлидни пайқаш мумкин: томи ва ён панеллари Ferrari F360’га, чироқлари эса Nissan ZX300’га ўхшатиб ясалган. Модель АҚШнинг Caldwell Developments компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 3.5 литрли, 280 от кучига эга V6 двигатели билан жиҳозланган. Куч агрегатига тўрт диапазонли автомат қутиси уланган.

5. Yamaha OX99-11

51asiansupercars

52asiansupercars

 

53asiansupercars1992 йилда ишлаб чиқарилган

Қуввати – 400 от кучи

Тезланиши – 3.2 секундда 100 км/соат

Максимал тезлиги – 350 км/соат

1992 йилда Yamaha томонидан ишлаб чиқарилган OX99-11 Япониянинг биринчи суперкари эди. Алюминий кузов панеллари ёрдамида машина конструкциясининг вазни бир қадар енгиллаштирилиб, 1150 кг га етказилган эди. 3.5 литрли бензин двигатели 400 от кучига тенг қувват ишлаб чиқара олади. Машинанинг максимал тезлиги 350 км/соатга тенг эди. Бу кўрсаткичлар, шубҳасиз, ўз замонаси учун рекорд саналарди.

Компания суперкарнинг уч прототипини яратди, аммо нархининг юқорилиги учун у оммалашмади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ