Осмоности мамлакатининг диққатга сазовор масканлари

Саёҳат 25-02-2015

Хитой том маънода қарама-қаршиликлар мамлакати ҳисобланади. Тарихи 4000 минг йилга тенг бу мамлакатда бошни айлантирадиган осмонўпар бинолар, анъанавий уйлар ва қадимий ибодатхоналари билан, аждодларнинг одат ва анъаналари замонавийлик ва технологик ютуқлар билан уйғунлашиб кетган. Хитойнинг дунёдаги энг баланд Ҳимолай тоғи, чексиз саҳролари ва денгиз соҳилига эга табиати ҳам бетакрор.

Мамлакатга ҳар йили миллионлаб сайёҳ келади. Бу ерда томоша қилса бўладиган масканлар шу даражада кўпки, уларнинг барчасини кўришга вақт етмайди. Лекин Хитойга келган ҳар бир сайёҳ, биринчи навбатда, қуйидаги масканларга бориши даркор.

Хунцунь қишлоғи

Бу қишлоққа жанубий Сун династияси даврида асос солинган. У 900 йилдан ортиқроқ тарихга эга. Бу ернинг қадимий архитектураси, гидротехник иншоотлари ва сув таъминоти тизими кишида қизиқиш уйғотади.

Юэяцюань кўли

Гоби саҳросининг қоқ юрагида яримой шаклидаги кўл мавжуд воҳа жойлашган. Кўл ёнида анъанавий услубда қурилган ибодатхона ва боғ бор. Чексиз қумликлар орасида Юэяцюань худди саробдек кўринади.

Хуангошу шаршараси

Бу Осиёдаги энг баланд шаршарадир. Унинг баландлиги 78 метрни, эни эса 101 метрни ташкил этади. Хуангошу шаршарасини олтита турли бурчак остидан кузатиш мумкин.

Лунтань дараси

Дара очиқ осмон остидаги геологик музейни эслатади. Узунлиги 12 километрли дарага ташриф буюриш қулай бўлиши учун махсус пиёдалар кўпириклари қурилган.

Кайпинг миноралари

ХХ аср бошларида Кайпинг музофотида вақтинчалик қўнимгоҳ ва соқчилик миноралари сифатида минглаб миноралар қурилган. Бу антиқа иншоотларнинг 1800 га яқини бизнинг давримизга қадар сақланиб қолган.

Сьяпу соҳили

Фуцзянь музофотидаги бу хушманзара соҳил балиқ тутиш ва суратга тушиш учун энг мафтункор масканлардан ҳисобланади.  

Юньган

Бу қадимий мажмуа 252 та сунъий ғордан иборат. Бу ерда Будданинг 51 мингга яқин тасвири бўлиб, айримларининг баландлиги 17 метрга етади.

Чжанцзяцзе парки

Хитойнинг энг қадимий миллий парки ҳудудида 500 дан ортиқ турдаги жонивор яшайди ва “Аватар” фильмидаги Пандора сайёраси манзараси учун асос бўлган гўзал Улинъюань қоялари жойлашган. Энг баланд қоя 3 километрни ташкил этади. Қоялар ўсимликлар ва бир неча юз ёшли дарахтлар билан қопланган.

Чхонжи кўли

Пэктусан вулқон тоғида жойлашган бу кўл дунёдаги энг баланд кратер кўли сифатида “Гиннесснинг рекордлари” китобидан жой олган. Кўлнинг майдони 9,82 кв.км., денгиз сатҳидан баландлиги эса 2189 метрга тенг. Кўл суви шу даражада шаффоф ва тиниқки, унинг юзасида атрофни қуршаб турган манзара ва осмоннинг аксини кўриш мумкин.

Буюк Хитой девори

Ва, албатта, Хитойга борган одам узунлиги 8851,9 километрли Буюк Хитой деворини кўрмаса бўлмайди. Бу деворга пиёда ёки фуникулер ёрдамида чиқиш мумкин. Пастга эса  юқоридаги воситалар ёрдамида ёки махсус аравачаларда сирпаниб тушиш мумкин.

-----------------------------------------------------------------------------------------------------

ЎҚИШНИ ТАВСИЯ ЭТАМИЗ:


МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ