Ота-онадан фарзанди учун пул ҳақида 13 та эслатма

Оила 10-11-2014

1. Пул тугайди! Бир қувноқ сайт бу огоҳлантиришни купюраларда чоп этишни таклиф қилганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги сигарета қутиларида чекиш зарарлиги ҳақида огоҳлантиргани каби.

2. Пулни кутилмаганда талаб қилиб қолмасликлари ва ўзимиз ҳам қайтаришни чўзиб юрмаслигингиз учун ҳар доим аниқ муддатга қарзга олиш керак.

3. Реклама — одамларни кўпроқ пул сарфлашга ундаш йўли, ҳеч қандай санъат ва айниқса истеъмолчи ҳақида қайғуриш эмас.

4. Ақлий меҳнат эвазига жисмоний меҳнат эвазига олинадигандан кўра кўпроқ ҳақ олса бўлади. Бола XXI асрда қоп ташиш, кўча супуриш ёки бошқа малака талаб қилмайдиган иш орқасидан тузукроқ пул топиб бўлмаслигини тушуниши керак.

5. Пул сарфлаш пайтида танлашни ўрганишдир. Бир пайтнинг ўзида анави кўйлакни ҳам, мана бу сумкани ҳам, яна қўғирчоқ ва туфлини ҳам сотиб олишни ҳамманинг чўнтаги ҳам кўтаравермайди. Ҳамма нарсада меъёр бўлиши керак.

6. Пулни аниқ мақсад билан (аниқ бир нарса сотиб олиш учун) йиғиш фойдалидир. Агар мақсад бўлмаса, бу ишдан маъно қолмайди. Бу кераксиз қоғозларни йиғишдан фарқ қилмайди.

7. Қиммат нарса сотиб олишни мақсад қилган бўлсангиз, пул йиғиш жараёни узоқ чўзилиб кетмаслиги учун кўпроқ пул топишга ҳаракат қилишингиз керак.

8. Кўп пул топиш осон иш эмас. Пулни осонлик билан топиб бўлмайди. Биринчидан, енгил йўл учун у ёки бу тарзда тўлов тўлашга тўғри келади. Иккинчидан, осон ва енгил йўл билан келган ҳамма нарса худди шундай осонгина кетади.

9. Бошқаларнинг қўлида кўп борлигига ҳасад қилманг. Бу ҳафсалангиз пир бўлишига баҳона эмас. Пул ниятнинг бузилишига сабаб бўлмаслиги керак.

10. Агар бирон ишга қаттиқ ишонсангиз, унга пул тикишга тайёр туринг.

11. Сиздан пул сўрашганда, бу ишингиз билан ўз яқинларингизга зиён етказмасдан сўровчига ёрдам бера олишингизга ишончингиз комил бўлгандагина беринг. Сиз энг аввало яқинларингиз учун масъулсиз.

12. Яқинларингизга пул сарфлашдан оғринманг. Ҳаётингиз ахир улар билан кўркам.

13. Пул ҳаётингизнинг асосий мазмунига айланиб қолмасин. Пул мақсад эмас, мақсадларга эриштирувчи восита эканлигини ёдингизда тутинг.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ