Ўтган йилнинг энг ёдда қоларли голлари

ВИДЕО 2-01-2015

2014 йил ҳам тарих зарварақларига жо бўлди. Бу йилда жуда кўп эътиборга молик футбол воқеалари бўлиб ўтди. Европада миллий чемпионатлар, Бразилияда Жаҳон чемпионати, ҳар йилги УЕФА ва ЕЧЛ ўйинлари шулар жумласидан. Жаҳон чемпионатини яна 4 йилдан кейин кўрамиз, миллий чемпионатлар эса, ҳар йили давом этаверади. Лекин, энди биз фақат 2014 йилда содир бўлган ҳодисаларни, масалан бетакрор голларни яна қайтиб кўришимиз гумон. Фақат, интернет тармоқлари орқали эслашимиз мумкин холос. Бугун биз ҳам, ўтган йилнинг энг чиройли 8 голини эсладик.

8. Мутоз Салханий

Март ойида Иордания чемпионатида Златан Ибрагимовичнинг тақлидчиларидан бири борлиги маълум бўлди. Асли суриялик ва Иорданиянинг "Аль-Видат" жамоасида тўп сурувчи Мутоз Салханий рақиб дарвозаси томон югуриб кета туриб, 25 метр масофадан тўпни товони орқали ўзи ва рақиб дарвозабони устидан ошириб, голни нишонлади.

7. Мориц Штоппелькамп

Фамилияси жуда қийинчилик билан талаффуз қилинадиган Мориц Бундеслига дебютанти "Падерборн" сафида ўйнайди. У сентябрь ойида "Ганновер" дарвозасига 82 метр узоқликдан гол киритиб, рекорд қайд этди. Бу вақтда ўйиннинг охирги дақиқалари ўтаётган, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлаётган ганноверликлар дарвозабони ҳужумга қўшилиб кетган эди.

6. Диего Коста

Айни пайтда "Челси" учун голлар ураётган Диего Коста ўтган мавсумда "Атлетико" учун бир-биридан чиройли голлар уриб, жамоасининг Ла-лига чемпиони болишига ҳисса қўшган эди. У "Хетафе" дарвозасига чалқанча усулида урган ушбу гол Испанияда 2013-2014 йиллар мавсумининг энг чиройли голи деб тан олинган.

5. Хамес Родригес

Хамес Родригес аввал ҳам юлдуз ўйинчи эди. "Монако" уни "Порту"дан катта пул эвазига сотиб олган эди. Лекин, Бразилия мундиалида у Уругвай терма жамоаси дарвозасига шу голини киритгачгина, "Реал" ушбу ёш колумбияликни юлдуз сифатида кўра бошлади ҳамда тез орада "Юлдузлар жамоаси" сафига қўшиб олди, яъни уни харид қилди.

4. Василий Кобин

Украиналик Кобин ноябрь ойида интернет юлдузига айланиб кетди. Чунки, футбол оммаси анча вақтдан буён бунақа голни кўрмаган эди. УЕФА доирасидаги "Металлист" (Украина) ва "Легия" (Польша") баҳсидаги ушбу голда товон билан узатилган пас ҳам, дарвоза тўри томон йўлланган зарба ҳам гўзал эди.

3. Арьен Роббен

Жаҳон чемпионатида киритилган яна бир гол рўйхатимиздан жой олди. Испания ва Голандия терма жамоалари ўртасидаги гуруҳ ўйинида Арьен Роббен узоқ масофани тўп билан югуриб ўтди ҳамда жарима майдони ичида рақиб ҳимоячилари ва дарвозабонини обдон эмаклатиб, кейин энг қулай зарба вазиятидан тўпни бўш дарвозага жўнатди.

2. Эрик Ламела

Аргентиналиклар томонидан ишлаб чиқилган "Робона" услуби аргентиналик ёш ҳужумчи Эрик Ламела томонидан "Тоттенҳем" ва "Астерас" ўртасидаги УЕФА доирасидаги ўйинлардан бирида ижро этилди. Бу голни кўриш давомида бр неча марта кўзингизни ишқалашиниз мумкин, лекин бу ростдан ҳам шундай бўлган.

1. Жаҳон чемпионатида киритилган голардан учинчиси, Испания ва Голландия ўйинидаги голлардан иккинчиси, ушбу рўйхатимиздагиларнинг эса, биринчиси Робин ван Перси томонидан ижро этилган. Ўз маъносида ижро этилган, Робин бу ижро давомида ўта нозик парвоз билан ҳавода сузган ва тўпга нозиккина тегиниш қилган. Йилнинг энг гўзал голини томоша қилинг.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ