Ўйлаш эмас, ҳаракат қилиш муҳим!

Маслаҳат 22-11-2016

Блогер ва ишбилармон Томас Оппонг бир жойда "қотиб қолган" ва ҳеч ҳаракатга кириша олмаётган инсонларга туртки беришни яхши билади. "Лайфхакер" унинг мақолаларидан бири билан бўлишди. 

Қўлни қовуштириб ўтириб, муваффақиятга эришиб бўлмайди. Бунинг учун қулай фурсат кутиб ўтирманг. Ҳозирнинг ўзиданоқ ишга киришинг - ҳаракат натижа беради. Натижа эса ҳаракатга сабаб бўлади. Сиз бирор нарсани ўйлаб олгунингизча атрофингиздаги олам тўхтаб турмайди. Ҳамма нарсани қайта-қайта мушоҳада қилавермай, шунчаки ҳаракат қилинг. 

"Ўрганишимиз керак бўлган ишни уни бажарибгина ўргана оламиз!"

Арасту

Биз кўпинча ўз билимимиз қопқонига тушамиз: бирор бир ҳаракатни амалга оширишдан аввал янги маълумотлар ва малака кетидан қувамиз. Аслида эса янги билимлар кетига тушиш мураккаб ва ёқимсиз ишни кейинга қолдиришга имкон берувчи баҳонадир. Бирор иш ҳақида маълумот олгандан кўра, бу соҳани амалда синаб кўриш анча фойдалироқ. 

Таниқли блогер Жеймс Клир буни қуйидагича изоҳлайди: 

"Пассив ўрганиш жараёнида янги билимларга эга бўлсак-да, биз уларни амалда қандай қўллашни билмаймиз. Тажриба эса ўрганишнинг энг яхши шакли. Хатоларга йўл қўйибгина у ёки бу соҳанинг қандай тузилганлигини ҳақиқатдан тушуна бошлаймиз". 

Жеймс Клир

Албатта, ҳар қандай ишни бошлашдан олдин бунга асос бўла оладиган билим зарур, лекин бирор ишни бошлаш учун у ҳақида барча маълумотларни тўлиқ билиш шарт эмас.

Ҳамма нарсага тайёр бўлишнинг иложи йўқ. Агар сизнинг мақсадингиз - билим олиш эмас, муайян бир натижага эришиш бўлса, у ҳолда янги маълумотни ўрганишга сарфланган вақт шунчаки зое кетган бўлиши мумкин. 

Ҳеч ким бирор бир ишни биринчи уринишдаёқ аъло даражада уддаламайди. Малака тажриба давомида орттирилади - фақат мана шу йўл орқали ўз ишингизнинг устаси бўлишингиз мумкин. Томас Стернер ўзининг "Фикр кучи билан орзуга эришиш" китобида шу мавзуга қўл урган. 

"Барча ютуқлар шунчаки қўлга киритлмайди, улар катта  тажрибани талаб қилади. Ҳаётнинг ўзи ҳам - такрорланувчи ҳаракатларнинг кетма-кетлигидан иборат. Тажриба нима учун кераклигини англаб етганимизда, янги нарсани ўрганиш зарурати стрессга сабаб бўлмайди ва хотиржамлик ҳамда қониқиш ҳиссини берувчи жараёнга айланади, шунингдек ҳаётдаги муаммоларга бошқача назар ташлашга ёрдам беради".

Томас Стернер

Тажриба — комилликка етишиш йўлида машаққатли меҳнат ёки вақт йўқотиш эмас, балки қониқиш ҳиссини берувчи жараёндир. Ўзингизга хато қилишга имкон беринг. Вақт ўтган сари ҳамма нарсани яхшироқ уддалай бошлайсиз, шунда сиз мақсадга эришиш йўлидаги жараёндан баҳраманд бўлишни ўрганасиз. 

Томас Оппонг - таниқли блогер ва ишбилармон, Аlltopstartups.com сервиси асосчиси



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ