Ўз ҳаётимиз ҳақида яна бир марта ўйлаб кўришга мажбур қиладиган ҳазил расмлар

ПОЗИТИВ 3-02-2015

Ҳаёт ҳақидаги ўйларни уйғотиб юборадиган иллюстрациялар Жон Холкрофтнинг қаламига мансуб. “Ўз асарларимда замонавий ҳаёт тарзи ва унинг долзарб масалаларини акс эттиришга уринганман”, — дейди ижодкор.

Унинг кулгуга бой суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Бахт қутиси

Ўзингизнинг бахт қутингиз бўлганида яна нималарни қўшган бўлардингиз?

2. Яна ва яна Fast Food

Катта гамбургерни паққос тушириш учун бир неча дақиқа вақт кетади. Лекин у сизнинг организмингизга бир неча йилга зарар етказади.

3. Ҳамма нарса ҳар ерда

Турмушда керак бўладиган барча анжомлар биргина смартфонда жамлангани яхши. Лекин биз замонавий техника воситаларига асир бўлиб қолмаслигимиз кераклигини ёдда тутишимиз керак.

4. Сардиналар каби жипс

Баъзида биз метрода худди сардиналар каби жипс ҳолатда юришимиз рост-ку!

5. Алкоголь таъсирида

Алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш шундай оқибатларга олиб келмайдими?

6. Илдизлаб кетиш

Телевизор кўришга берилиб кетганлар ўриндиқда "илдиз отиб" кетадилар.

7. Супермаркет сабзавотлари

Ўзингиз ҳеч мева ёки сабзавот ўстириб кўрганмисиз?

8. Ташлаб юбориладиган

Ўз ишхонанингизда исталган вақтда четлаштирилиши мумкин бўлган ходимлардан биримисиз?

9. Фрилансерлар

Корхона фаолиятига ташқаридан жалб этиладиган ходимлар кўпаймоқда. Улар арзон ва исталган пайтда "сотиб олиниши" мумкин.

10. "Facebook" нафсингизни қондиринг

Аслида "Facebook"дан нима учун фойдаланасиз? Дўстлар билан мулоқот қилиш учунми? Ёки ўз имиджингизни яратиш учунми

11. Воситачилар

Ким айбдор?

12. Кирим дарров чиқимга айланаяпти

Биз доим ишлаб топишимиздан кўра тезроқ сарфлаймиз.

13. Илонлар нарвондир

Паст қатламда илон каби ёмонлик бўлмаса тепага интилармидик?

14. Онг ва тананинг алоҳида бўлиши

Гарчанд жисмоний томондан озодликдан маҳрум этилган бўлсакда, онгимиз эркни қучаётган бўлиши мумкин. Бироқ иккови ҳам алоҳида озод бўлиши мумкинми?

15. Катта босим

Жамиятдаги ўрнатилган қонун-қоидаларга мос келишимиз учун жуда катта босим остида яшаяпмиз.

16. Олма

Олма деганда фарзандларимизнинг кўз олдига нима келар экан-а?

17. Илдиз отишнинг яна бир кўриниши

Одамлар ўйинларга муккасидан кетмоқда

18. Ўз шаҳрингизни "ўстиринг"

Мана шаҳарлар қандай парвариш қилинади

19. Бирга ишлаш

Ишингизда жамоадошларингиз билан яхши чиқишасизми? Бугунги кунда кўпчилик ўз ҳамкасблари билан курашиб ишлайди. Худди кунг фу каби.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ