Ўзбекистон МТЖ Жанубий Кореяга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади, Бабаян йиғинга чақирилганларнинг рўйхатини маълум қилди

Футбол 4-11-2016

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 4 ноябрдан йиғинга киришди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.

Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичида иштирок этаётган Ўзбекистон бугундан Жанубий Кореяга қарши 15 ноябрь куни бўлиб ўтадиган сафардаги ўйинга тайёргарликни бошлайди.

Ушбу йиғин доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Иорданияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ушбу ўйин 10 ноябрь куни, “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 17:00да бошланади.

Самвел Бабаян бошчилигидаги  терма жамоа мураббийлар штаби Иордания ва Жанубий Кореяга қарши учрашувлар учун қуйидаги футболчиларни таркибга жалб этган:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”)

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Бейжин Гоан” – Хитой), Анзур Исмоилов (Чангчун Ятай – Хитой), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Виталий Денисов (“Локомотив” -  Россия), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Станислав Андреев (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”).

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Краснодар” – Россия), Азиз Ҳайдаров (“Аш-Шабоб” – БАА), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Саламат Қутибоев (“Бухоро”), Одил Ҳамробеков (“Насаф”), Вадим Афонин (“Оренбург” – Россия), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш” - Қатар), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Сервер Жепаров (“Локомотив”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Марат Бикмаев (“Локомотив”).

Ҳужумчилар: Игор Сергеев (“Бейжин Гоан” – Хитой), Александр Гейнрих (“Ордабаси” – Қозоғистон).

Таъкидлаш керакки, Остон Ўрунов ҳамда Жасурбек Яхшибоев  терма жамоага ёш футболчиларни тайёрлаш дастури доирасида бош жамоа билан бирга машғулотларда иштирок этиш учун таклиф қилинди. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ