Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан йил имоми номи маълум қилинди

Жамият 9-11-2016

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжид имом-хатиблари ўртасидаги “Йил имоми – 2016” кўрик танловининг якуний, Республика босқичи 2016 йилнинг 8 ноябрь куни бўлиб ўтди. Танловда Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан вилоят босқичларида ғолиб бўлган ўн тўрт нафар иқтидорли имом-хатиб қатнашди. Бу ҳақда Muxlis.uz хабар бермоқда.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳоланган танлов якуний натижаларига кўра, 367 балл тўплаган Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги «Бўрижар» жомеъ масжиди имом-хатиби Абдукаримов Хусниддин Тожидинович биринчи ўринга сазовор бўлди ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг биринчи даражали дипломи, компютер жамланмаси ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 

Иккинчи ўринга муносиб 361 балл тўплаган, Тошкент вилояти Оҳангарон тумани «Абдуқаҳҳор махсум» жомеъ масжиди имом-хатиби Акмалов Абдулҳаким Мажитович Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг иккинчи даражали дипломи, телевизор ва бошқа қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. 

Учинчи ўринларга эса 353 балл ва 340 балл тўплаган Наманган вилояти Наманган шаҳар «Яхёхонтўра» жомеъ масжиди имом-хатиби Джамалов Нурилло Ахмадхонович ва Фарғона вилояти Бағдод туманидаги «Қўштегирмон» жомеъ масжиди имом-хатиби Давлатёров Муҳаммадсапохон Дадахоновичлар лойиқ кўрилди ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг учинчи даражали дипломи, микротўлқинли печ ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Танловда иштирок этган бошқа имом-хатибларга ҳам Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қимматбаҳо совғалари топширилди. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ