Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ҳаётдан кўз юмди

Жамият 5-11-2016

Ўзбекистон халқи, Ўзбекистон адабиёти ва санъати оғир жудоликка учради. Kun.uz сайти манбасининг хабарига кўра, Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов оғир хасталикдан сўнг 75 ёшида вафот этган. 

Ўзбекистон Давлат мадҳиясининг муаллифи Абдулла Орипов АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида даволаниш курсини ўтаётгани, унинг аҳволи оғирлашгани ҳақида аввал хабар қилинган эди. 

Xabardor.uz таҳририяти марҳум устоз шоирнинг оила аъзолари ва яқинларига, Ўзбек халқига чуқур ҳамдардлигини билдиради ва сабр тилайди. 

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

Абдулла Ориповнинг ҳаёти ва ижоди

Абдулла Орипов 1941 йил 21 мартда Қашқадарё вилояти, Косон туманига қарашли Некўз қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1990). Ўзбекистон Қаҳрамони (1998). ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1963).

Илк шеърлар тўплами — «Митти юлдуз» (1965). «Кўзларим йўлингда» (1966), «Онажон» (1969), «Руҳим», «Ўзбекистон» (1971), «Хотирот», «Юртим шамоли» (1974), «Юзма-юз», «Ҳайрат» (1979), «Нажот қалъаси» (1981), «Йиллар армони» (1983), «Ҳаж дафтари», «Муножот» (1992), «Сайланма» (1996), «Дунё» (1999), «Шоир юраги» (2003) сингари шеърий китоблари нашр этилган.

Достонлар ҳам ёзган («Жаннатга йўл», 1978; «Соҳибқирон», 1996). «Соҳибқирон» (1998) шеърий драмаси республиканинг барча йирик театрларида саҳналаштирилган. Дантенинг «Илоҳий комедия»сини, А. Н. Некрасов, Л. Украинка, Т. Шевченко, Р. Ҳамзатов, Қ. Қулиэв асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матнини ёзган (1992). Ҳамза (1983) ҳамда Алишер Навоий номидаги (1992) Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари лауреати.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ