Ўзимизни билим олишга йўналтирамиз

Маслаҳат 24-08-2016

Мустақил таълим олиш сўнгги йилларнинг сўзсиз трендига айланди. Замонамиз кишиси олдинга ҳаракатланиш ва ривожланишга вақт ажратишга мажбур, бусиз на яхши пул топишнинг ва на дўстлар орттиришнинг иложи бўлмайди. Бироқ ўқигиси келмаган инсон нима қилиши керак? Қуйида диққатингизга ҳавола қилинадиган тавсиялар ўзингизни қўлга олишга ва муҳим ишлар бажаришни орқага сураверишга чек қўйишга ёрдам беради. 

 

Жой ва жиҳозлар

Биринчи навбатда ўзингизни салбий ташқи таъсирлардан бутунлай чегаралашингизга тўғри келади. Билим олиш учун олдиндан махсус жой тайёрлаб қўйинг: ортиқча шовқин-суронсиз, дўст-биродарларсиз ва энг яхшиси – ижтимоий тармоқларга кириш имконисиз! Дарс қилишингиз учун зарур бўлган барча ўқув қуролларини тахт қилиб қўйинг, шунда унутилган қалам, дафтар ёки шунга ўхшаш нарсаларни олиш учун диққатингиз бўлинмайди. 

 

Сув ва егулик

Фолиятимиз самарадорлиги тўғридан-тўғри қувват заҳирамизга (егулик) ва организмнинг гидрация даражасига (сув) боғлиқ. Фаст-фуднинг ҳар қандай туридан воз кечинг: уларни истеъмол қилганда қувват тез келгани билан тезда уйқунгиз келиб қолади. 

 

Мақсад

Мавҳум мақсадлардан сақланинг. “Мен бой бўлиш учун билим оляпман”, дея кўрманг. Онг бундай таснифларга бўйсунмайди, унга аниқлик керак. Расм чизишни ўрганмоқчимисиз? Миянгизда фақат муайян дарс режасини қолдиринг: штрихлаш, лайнворк, шаклга ишлов бериш. Бажарилган иш мияни дофамин дозаси билан таъминлайди, демак, кейинги сафар сиз бундай иш ёки дарсга катта иштиёқ билан киришасиз. 

 

Мукофот

Ўқишга дрессировкадек муносабатда бўлинг. Севимли итингиз буйруғингизни бажарса нима қиласиз? Тўғри, унга бирор мазали егулик берасиз. Ўзингиз билан ҳам худди шундай: ишни бажардингизми, “бир бўлак қандинг”изни олинг. Бу сизга ғалати эшитилса-да, амалда яхши натижа беради. 

 

Бошланг

Ўзингизни бирор бир ишга рағбатлантиришда кўпинча энг қийини уни бошлаш бўлади. Биз ишларимизни охиргача орқага суришга одатланиб қолганмиз. Бу нотўғри. Бирор бир ишни амалга оширишга қарор қилдингизми – бошланг, бўшашманг! Қанча тез бошласангиз, шунча яхши. 

 

Жадвал ёки режа

Ишни бошлашда доимий тартибга ўрганиш қийин. Агар сиз режа бўйича ишлашга ўрганмаган бўлсангиз, у ҳолда жиддий ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Сизнинг ўқув жадвалингиз ҳеч қандай ташқи омиллар сабаб бузилмаслиги керак: режада борми, демак бажарилиши шарт. Иккинчи ҳафтанинг охирига бориб, қоидаларга риоя қилиш учун катта куч сарфлашингизга ҳожат қолмайди. 

 

Репетитор 

Репетитор баъзан муаммонинг ечими бўлиб хизмат қилиши мумкин. Агар оддий мисолларни ҳам еча олмасангиз, у ҳолда махсус ўқитувчини ёллаш – вазиятдан чиқишнинг деярли ягона йўли. Бири ой давомида репетитор бошчилигида ишлаб кўринг, шунда аста-секин машғулотларга кўникиб борасиз ва онгингизни ишлашга ўргатасиз. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ