Озиш учун ҳафтасига 3 дақиқа кифоя

Саломатлик 1-12-2014

Озиш жараёнини бошлаш учун ҳафтасига уч дақиқа вақт ажратиш кифоя. 

Май ойида “New York Times”да атиги 7 дақиқа машқ қилиш қоматни асрашга кифоя бўлиши илмий жиҳатдан исботланган мақола чоп этилганди.

Бироқ ҳозирги даврда кимнинг 7 дақиқа бўш вақти бор? Энди тадқиқотчилар ҳафтасига уч марта атиги бир дақиқа жуда фаол машқларни бажариш вазни ортича одамларнинг мушаклари ва юрагини анчагина мустаҳкамлашини аниқлашди. 

Онтариодаги Макмастер университети тадқиқотчилари 14 нафар эркак ва аёлдан иборат гуруҳ тузишди. Уларнинг ҳаммасининг вазни ортиқча эди, бироқ барчаси янги тезлаштирилган фитнес-режимни ўзида синаб кўрадиган аҳволда эди.

Аввалига ҳамма қатнашчилар машқларни ҳафтасига камида икки марта бажаришди, кейин улар ҳафтасига 150 дақиқа давомида машқ қилишдан чекинишди. 

Бу вақтда тадқиқотчилар тажриба қатнашчиларининг соғлиғи ҳақида маълумот тўплаб, қон таҳлилини олишди. Кейин машғулотларни аста-секин камайтириб боришди. 

Тажриба қатнашчилари лабораторияга ҳафтасига уч марта келишарди. Ҳар бир машғулот велотренажёрдаги учта қизғин “заезд”дан иборат бўлиб, ҳар бири 20 сония давом этарди. “Заездлар” орасида икки дақиқали танаффус қилинди. Шу тариқа тажриба қатнашчилари ҳафтасига умумий ҳисобда уч дақиқа педаль айлантиришди. 

6 ҳафта ўтгач, ҳафтасига атиги уч марта бир дақиқадан фаол машқ қилиш ортиқча вазнли одамларда сезиларли жисмоний ўзгаришлар қила олиши мумкинлиги аниқланди. 

Эркакларда ҳам, аёлларда ҳам артериал босим ва қондаги глюкоза кўрсаткичи анча яхшиланди. Тананинг кислородни максимал сингдириши (юрак-томир тизими ишини баҳолашга имкон берадиган энг яхши кўрсаткичлардан бири) 12 фоизга ошди.  



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ