Озишга доир янги тадқиқот ўтказилди

Саломатлик 9-02-2017

Америкалик парҳезшунослар дон ва улардан тайёрланган маҳсулотлар озишга ёрдам бериши ҳақида маълум қилишди. American Journal of Clinical Nutrition журналида шу мавзуда мақола тақдим этилди. 

Муаллифларнинг фикрича, соғлиқ учун энг фойдали донлар - кепакли, яъни қайта ишланмаган (эзилмаган ва тозаланмаган) донлар экан. Улар тана массасининг пасайишига олиб келиб, юрак-қон томир тизими касалликларининг ривожланиш хавфини камайтиради. 

Олимлар саккиз ҳафта давомида 40-65 ёшдаги 81 нафар кўнгиллининг парҳезини кузатиб, шундай хулосага келишди. Илк икки ҳафта давомида тадқиқот иштирокчилари тахминан бир хил маҳсулотларни истеъмол қилишган, уларнинг таркибида қайта ишланган дон бўлган. Шундан сўнг уларни икки гуруҳга ажратишган - 40 ва 41 киши. Биринчи гуруҳ дастлабки парҳезида қолган, иккинчи гуруҳ эса фақат қайта ишланмаган дон маҳсулотлари билан озиқланган. Гуруҳлар рациони ўхшаш бўлган, хусусан уларда оқсил, ёғ ва углевод миқдори бир хил бўлган.

Маълум бўлишича, иккинчи гуруҳ қатнашчиларининг ичагида Lachnospiraceae бактериялари сони кўпроқ, Enterbacteriaceae эса камроқ бўлган. Биринчи микроорганизмлар нормал pH'га, иккинчиси эса - яллиғланиш жараёнларини ривожлантиришга туртки берган. Бундан ташқари, қайта ишланмаган дон маҳсулотларини истеъмол қилиш эффекти кундалик рациондаги умумий энергия қийматини тахминан 100 килокалорияга камайтиради.

Тадқиқот муаллифлари рационингизга кепакли ун, сули ёрмаси ва жигарранг гуручдан тайёрланган маҳсулотларни киритишни тавсия қилишади. Олимларнинг таъкидлашича, қайта ишланган ва қайта ишланмаган донлар ўртасидаги фарқ - иккинчисининг таркибида целлюлоза ва микроэлементларнинг кўплигида. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ