Пластик буюмлардан қандай халос бўлиш мумкин?

Оммабоп 3-11-2018

Сир эмаски, одам ҳаёт фаолиятига тегишли маҳсулотларни ҳар куни ташлаб юборади. Бироқ улардан баъзиларининг чириши учун қисқа муддат талаб этилса, бошқалари масалан, пластик бундай хусусиятга эга эмас. Атроф-муҳитни тозароқ сақлашда ёрдам берадиган маслаҳатларни жамладик.

Фото: Fotolia

Ўралган маҳсулотларни камроқ сотиб олинг

Дўкон ва савдо тармоқлари эгалари ўз харидорлари ҳаётини максимал даражада соддалаштиришга ҳаракат қилишади. Нафақат шоколад, ҳатто мева ва сабзавотлар ҳам махсус ўрамларга жойлаштирилади. Бироқ одатда қулайлик учун ҳамёнимиздан ҳақ тўлаймиз. Балки бозорда ҳеч қандай ўрамларсиз янги ва табиий маҳсулотларни топиш мумкиндир.

Пластик пакетлардан фойдаланманг

Супермаркетлардаги пакетлар бугун ҳақиқий муаммога айланган. Уларнинг зарарини бўрттириш мушкул. Ўйлаб кўринг-а, тахминан 20 дақиқа давомида фойдаланиладиган пакетнинг буткул йўқ бўлишига 200 йил керак бўлади. Балки уйингиз яқинидаги супермаркетда қоғоз пакет харид қилиш имкони бордир.

Фото: Pexels

Пластик идишлардан воз кечинг

Шубҳасиз, офисга тушлик олиб боришда пластик идишлар жуда қулай, бироқ экологик эмас. Бундан ташқари айрим пластик идишлар заҳарли моддалар ажратади. Бу эса саломатлигингиз учун зарарли.

Бутилкадаги ичимликлар этикеткасига қаранг

Яхшиямки атроф-муҳит ҳақида қайғурадиганлар томонидан ишлаб чиқарилган сувни пештахталарда учратиш мумкин. Қайта ишланадиган материалдан чиқарилган сув бутилкасини топиш имкони ҳар доим мавжуд.

Фото: Depositphotos

Харид қилишга борганда ўзингиз билан махсус сумкани олинг

Кичик дўкон ва супермаркетларда тахланганида кам жой эгаллайдиган, кўриниши чиройли сумкаларни топиш мумкин.

Сув учун оригинал бутилка сотиб олинг

Организмимиз ҳар доим сувга эҳтиёж сезади. Кўп марта ишлатиладиган, чиройли бутилка нафақат пулингизни тежайди, балки ундан сув ичиш жуда ёқимли ҳам. Организм ва ҳамёнингиз сизга “Раҳмат!” дейди.

Фото: CC

Сотиб олинган пакетларни ташлаб юборманг

Неча марта фойдаланиш керак бўлса, шунча ишлатинг. Балки пакетларни ювиб, бир неча марта ишлатиш кимгадир кулгули туюлар, аммо бу табиат учун катта ёрдам бўлади.

Сиз ушбу масалага қандай муносабатдасиз?



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ