Полиглот қандай қилиб 11та тилни ўргангани ҳақида

Биласизми? 14-11-2016

Италиялик Лука Лампариелло 35 ёшда ва у 11 хил тилда суҳбатлаша олади. Луканинг айтишича, полиглот бўлиш жуда ҳам яхши, шунингдек, кўп тилни ўрганиш ҳам қийин эмас. Қуйида у инглиз, француз, немис ва испан, голланд ва швед, рус ва поляк, португал, хитой ва япон тилларини ўрганиш вақтида орттирган тажрибасини биз билан бўлишди.

 

1-ДАРС

 

Тилни ўргатиш мумкин эмас, уни ўрганиш мумкин. Кимдир сизга ёрдам бериши бу албатта яхши, аммо у сизга инструктор эмас, балки гид бўлсин.

Лука 13 ёш бўлганида, унинг ота-онаси инглиз тили ўқитувчисини ёллашади. Унинг айтишича, унинг ўқитувчиси жуда ҳам ажойиб аёл эди. Устоз фақатгина мураббийлик билан шуғулланмасдан, менга инглиз тилининг дунёсини очиб берган, дейди Лука. Тилни ўрганишда, уни севишни ўргатишдан муҳими бўлмаса керак.

 

2-ДАРС

Тил янги дунёнинг эшикларини очиб беради. Барча тўсиқларни унутиб, тилга, мамлакатга, одамларга, ҳаттоки, уларнинг миллий таомларига кўнгил бериш лозим. Мисол учун, Лука ҳар куни 2 соатдан француз телевидениясини томоша қилган. 

 

3-ДАРС

Барчага бирдек тўғри келадиган тил ўрганиш усули мавжуд эмас. Ўзингизга маъқулини топинг ва сиз хоҳлаган тилингизни мустақил ўргана оласиз. Тадқиқ этиб кўринг!

 

4-ДАРС

Хорижий тил ўз она тилимизни тушунишда ёрдам беради. Ўз она тилингизга яқин тилни ўрганишни бошласангиз, тез орада гапиришни бошлайсиз. Бу эшитилгандан ҳам осонроқ. 

 

5-ДАРС

Кераксиз тилни ўзи мавжуд эмас: ҳар қайси тил бир кун келиб албатта керак бўлади. Стереотип фикрларга ҳеч ҳам қулоқ солманг, ўз қизиқиш ва қарорларингизга амал қилинг.

 

6-ДАРС

Қўпол хатоларни амалга оширмаслик учун, бошиданоқ ўз талаффузингиз устида ишланг.

 

7-ДАРС

Агарда тилни ўргана олмасангиз ва тўхташни истасангиз, ўз қизиқишингизни қайта туғдиришга ҳаракат қилинг. Мамлакатга саёҳат қилинг, суҳбатдошлар топинг, кино томоша қилинг, Youtube’да ролик жойлаштиринг. Ушбу усуллардан бири барибир фойда беради.

 

8-ДАРС

Барча нарсани яхши режалаштирилса, иккита тилни ҳам параллел ўрганиш мумкин бўлади. Лука португал тили билан биргаликда хитой тилини ҳам ўрганган экан. Унинг айтишича, фақатгина талаффузга яхши эътибор қаратилса бўлди.

 

9-ДАРС

Саёҳат – бу жуда ҳам кучли рағбатлантирувчи. Кўпроқ саёҳат қилишга ҳаракат қилинг, бу эса сизни кўпроқ тилларни ўрганишингизга туртки бўлади.

 

10-ДАРС 

"Ўрганиш қийин" номини олган тилларни ўрганишдан ҳеч ҳам қўрқманг. 

 

11-ДАРС

Бир хил тиллар ҳақиқатдан ҳам ўзгача бўлади, шунинг учун ҳам ўзгарувчан муносабатни сақлаб қолинг. Агарда сизга одатий бўлган ўрганиш усули фойда бермаса, уни ўзгартиринг. Муҳими, ҳеч ҳам чекинманг!



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ