Президентлар қайси спорт турлар билан шуғулланишади?

Спорт Plus 2-05-2015

Каро Возняцки АҚШ президенти билан теннис ўйнаган. Путин билан қайси спорт турларида беллашса бўлар экан?

XABARDOR.UZ - Россия Федерацияси раҳбари ўз интервьюларида кўп бор таъкидлаганидек, якка курашнинг катта ихлосманди саналади. “Ҳали болалик чоғимданоқ дзюдо билан шуғулланардим. Мен Шарқ якка курашлари, уларнинг фалсафаси, рақиб билан бўладиган ўзаро маданий муносабатлар ҳамда олишувни олиб бориш қоидаларига жиддий қизиқиб қолганман”, — дейди самбо бўйича кўп бора Санкт-Петербург ғолиби бўлган Путин. Бундан ташқари, Россия Президенти карате бўйича қора белбоғ ҳамда “Дзюдо соҳасида доктор” дипломи соҳиби.

Бокс

Путин 2004 йилда Россия терма жамоаси боксчилари билан бирга Чехов базасида шуғулланган.

 Армрестлинг

Путин “Селигер-2011” форумига ташрифи чоғида армрестлинг мусобақаларида иштирок этган. Россия Президенти кучи ҳақида АҚШнинг Ташқи ишлар қўмитаси маслаҳатчиси Дана Рорабакер ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган. Сиёсатчининг айтишича, у 90-йилларда россиялик ёш ҳамкасблари билан учрашган ва совуқ уруш ҳақидаги муҳокамадан сўнг Путин билан армрестлингда куч синашган. “Унинг кўриниши кичкина бўлса-да, ажабланарли даражада кучли. У мени сонияларга қолмай енгди”, — дейди Рорабакер.

Тоғ чанғиси

Путин 2014 йилда шахсан ўзи Сочи Олимпиадаси учун қурилган “Лаура” тоғ чанғиси комплекси трассасини текширувдан ўтказди. 

Хоккей

2014 йилнинг ноябрь ойида Владимир Владимирович Мудофаа вазири Сергей Шойга командасида собиқ президент Александр Медведев ҳамда Дмитрий Чернышенколарга қарши муз устида ўйин олиб борди. Давлат раҳбари ушбу ўйинда 11 очко йиғди. 

Пляж волейболи

2010 йилда Хабаровскда расмий ташриф билан юрган Путин, соҳил бўйида кета туриб, бир гуруҳ волейболчилар гуруҳига кўзи тушди. Владимир Владимирович ўйинчиларга қўшилди ва бу ўйинни яхши ўйнай олмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Шунга қарамай, Путиннинг биринчи зарбасиёқ ҳамманинг олқишига сазовор бўлди.

Барак Обама

Теннис

Жорий йилнинг апрель ойида АҚШ Президенти католик Пасхаси билан боғлиқ анъанавий тадбирлар доирасида Оқ уйга Каролин Возняцкини таклиф қилди ҳамда у билан бежирим кортда теннис ўйнади.

Робот билан футбол

2014 йилда Барак Обама Япон юқори технологиялар музейига ташриф буюрди. 53 ёшли сиёсатчи президентга салом берган Хондо роботи билан суҳбатлашди. Кейинроқ бу кашфиёт ҳаракатлана олиши, бир оёқда сакраш ва футбол ўйнаш қобилиятларини намойиш қилди. Робот Обамани тўп ўйнашга ва тўпни унинг оёғига тўғри узатишни таклиф қилди.

Гольф

Гольф давлат раҳбарининг сиёсатчи Рон Кирк ва бизнесмен Жин Крейнлар билан олиб борилган  музокараларнинг бир қисмига айланган. Тайгер Вудс унга ҳамроҳлик қилган. Бир марта президентнинг гольфга бўлган муҳаббати туфайли АҚШ ҲҲК офицерига тўйини кўчиришга тўғри келган. Чунки у ижарага олган гольф-клубга президентнинг шахсан ўзи гольф ўйнаш учун ташриф буюрган.

Баскетбол

Обаманинг баскетболни хуш кўрмаслиги ғалати ҳол бўларди. Давлат раҳбари бу спорт турида анча юқори малакага эгалигини кўп бор намойиш қилган. Россиялик боскетболчи Алексей Шведнинг сўзларига кўра, бу спорт турида Обама Путинга қараганда яхшироқ натижаларни кўрсатади. Унинг коллеж давриданоқ баскетбол билан шуғулланиши бекорга эмас.

Барак ҳатто АҚШдаги сайлов кунида ҳам севимли ўйини учун вақт топган. Моҳир ўйинчи Скотти Пиппен Обама командасида майдонга тушган.

Бейсбол

МБЛнинг навбатдаги фасли очилиш маросимида питчер ролини бажарди. Бир марта хайрия фонди йиғилишига кетаётган Обама йўл-йўлакай болалар билан бейсбол ўйнашга қарор қилди. Шу сабабли йўлда катта тирбандлик ҳосил бўлди.

Америкача футбол

Обама НАТОнинг 2012 йил саммитларининг бирида  футбол майдонига тушди. АҚШ президенти ўйин томоша қилишни яхши кўрса-да, аммо ўз ўғлини ҳеч қачон хавфли спорт тури билан шуғулланишга бермаган бўларди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ