Психологнинг энг қисқа консультацияси

Психология 11-11-2016

Эр ва хотин илк маротаба ташриф буюриши. Мен чарчаб (бу 5 консультация эди), оч қолганимга қарамай, оғир ва босиқ эдим.

— Мен биринчи марта психолог ҳузуридаман! — дейди жаҳли чиққан эркак. Ўсимталар чиқяпти. Турли хил — «Жин урсин!». — Мени хотиним кўндирди!

— Хўш?

— Нима хўш?!! Ўғлимиз. Ўғлим. Аҳмоқ! — кескинлашди у.

— Аҳмоқлик — бу психиатрик ташхис, — толиққан ҳолда айтдим мен. — Ўғлингиз шу маънода телбами?

Эркак энди менга худди аҳмоқга қарагандек назар ташлади. Кейин аёлига юзланиб,  савол берди: «Мени ўзи кимнинг олдига олиб келдинг?!!»

У стулнинг четида ўтириб, кўзларини олиб қочди. Қўлларини тиззаси орасига сиқиб олган.

У қовоғини солганича, менга ўгирилиб, жим турарди. Мен ҳам. Буни кўтара олмай, янада аччиқланди.

— Мана сиз психологсиз, шундайми? Хм. У ҳолда менга тушунтирингчи, у билан нима қилиш мумкин?

— Ким билан?

— Ўғлим билан!

— Унга нима қилган?

Эркак кўзларини катта очиб, мен аҳмоқлигимга ва фикрларни ўқий олмаслигимга ҳайрон бўлди. Яна хотинига ўгирилди: «Сен қаердан бу тентакни топдинг?». Бироқ хотин — маҳоратли курашчи, кўзларини кўтармаган ҳолда ўтириб олган эди, унинг юзи оқариб кетганидан барча кучини эрини бу ерга олиб келишга сарфлаганини тушуниб етдим.  

— У қирғоқларни кўрмайди, тушуняпсизми? Тирранча. 14 ёш, лекин ўзини шундай тутадики...

— Қандай?

— Ишдан сўнг уйга келаман. Этиклар гиламнинг ўртасида туради. Унга: «Сен ҳаётда бирор нарсани қила оласанми? Ҳеч бўлмаса этикларни жойга қўйишни» дедим. 

Юз марта унга этикларни ён тарафга қўйишини айтганман, бироқ аҳмоқ ҳеч нарсани тушунмайди. Ҳаётдаги барча нарсага осонликча эришади. Телефон синди. Қадрламайди. Мен билан ҳеч нима ўртоқлашмайди. Онасига ҳам қўпол муомала қилади. Уйда ҳеч нима қилмайди. Барча сўзлар деворга айтилгандек, гўё.  На уят, на виждон бор. Хўш, ўзимни у билан қандай тутай?! Қандай қилиб тил топишиш мумкин? Сиз психологсиз, қани унда маслаҳат беринг!!! Сизда рецепт борми?

— Бор, — деб жавоб қилдим, гарчи психологик консультациянинг барча қонунларини бузган бўлсам-да.

— Ечим ҳам борми?

— Бор, — дедим ўзимнинг сурбетлигимдан янада эсанкираб.

Тушунасизми, психологик  консультациянинг алгоритми мавжуд. Айниқса биринчиси. Мени илк учрашув  — маълумотлар тўплаш, сўровни аниқлаштириш, алоқа ўрнатиш эканлигига ўргатишган. Ҳеч қандай терапия ҳақида сўз бўлиши мумкин эмас. Бундан ташқари, ҳеч қандай ечим ҳам йўқ эди. Менга нима жин урди... (((

— Тўғри тушунган бўлсам, сиз ўғлингиз билан қандай гаплашишни билмайсиз ва у билан тил топиша олмайсиз?

— Ҳа, айтдимку!

— Ечим бор, жуда оддий. Бироқ буни уддалай оласизми, билмадим, — мутлақо ҳақиқий шубҳа билан дедим мен.

— Хўш? Айтинг!

— Буни айтиш эмас, бажариш зарур.

— Нимани бажариш?

— Ўғлингизнинг исми нима?

— Антон.

Шунда мен қоғоз, маркер олиб, унга «ўғил Антон, 14 ёш» деб ёздим, уни хонанинг узоқ бурчагига қўйиб, эркакка ўғлини қоғоз устида тургандек тасаввур қилишини сўрадим.  

— Ўхшадими? — сўрадим мен.

— Ҳа.

— Энда секин қадамлар билан қоғозга боринг, унинг ёнига туриб, ўғлингиз  образига киринг ва унга айланинг. 

Юзидаги аниқ шубҳалар билан у бу ишни қила бошлади. Кўзини юмди.

— Энди айтингчи, нимани ҳис қиляпсиз?

— Қўрқинчли ёлғизлик. Кўз ёши. Йиғлагим келаяпти. 

— Нима учун?

— Аламлар туфайли. Барча тергайди, турткилайди. Барчаси нотўғри, бу... Яшашни истамайман. Мен барча учун қандайдир тасқараман.

— Ким учун — барча учунми?

— Ҳа, барчага.

— Кимга?

— Отамга.

— Ундан нимани истаган бўлар эдинг?

— Бир маротаба бўлса ҳам мақташини. Аҳволим қандайлигини сўрашини. Бақирмаслигини. Мен ҳам эркакман, мен билан фахрланишини.

— Нафас олинг ва нафас чиқараётганда қоғоздан тушинг.  

Эркак жим бўлганича стулга келиб, ўтирди. Сокинлик. Аёл кўз ёшларини артди.

— Мен барини тушундим, — бирдан деярли пичирлаган ҳолда деди у.  — Барчасини тушундим. Мен ўзимни кичик деб ҳис қилибман. Ота бўлиб эса фақат танбеҳ берибман. Барини тушундим. Раҳмат.

Унинг ва хотинининг кўзлари яшил. Ёрқин. Унинг қулоқлари ҳам қандайдир яхши, таъсирли...

Барчаси 18 дақиқа давом этди. Ҳаётимда илк бора.

Муаллиф: Екатерина Савинова



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ