Путин совғалари

ПОЗИТИВ 18-02-2015

Манба Bigpicture, Xabardor.uz таржимаси. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Мисрга ташрифи чоғида мамлакат раҳбари Абдул-Фаттах ас-Сисига Калашников автоматини совға қилди. Бу орқали Путин бир томондан мисрлик ҳамкасбининг ҳарбий ўтмишига ҳурмат бажо қилган бўлса, иккинчи томондан келажакдаги Россия-Миср муносабатлари истиқболига очиқдан-очиқ ишора қилди. Келинг, биргаликда Владимир Путиннинг хориж лидерлари ва бошқа машҳур кишиларга тақдим қилган оригинал совғаларини бир ёдга оламиз.

1. Владимир Путин Миср президенти Абдул-Фаттах ас-Сисига Калашников автоматини совға қилмоқда.

2. Россия президенти Мир номли Сибир мушугини Япон префектураси губернатори Акитага тақдим қилди. Сал олдин Владимир Путинга 2011 йил сув тошқини оқибатларини бартараф этишда кўрсатган ёрдамига миннатдорчилик рамзи сифатида кучукча совға қилган губернатор мушукка Мир дея ном қўйди.

3. Путин жорий йилнинг январь ойидаги Москвага ташриф буюрган Венесуэла президенти Николас Мадурога Лотин Америкаси мамлакатлари халоскори бўлган Симон Боливар шамширининг ажойиб нусхасини тақдим қилди.

4. ОПЕКнинг 2014 йил ноябрь ойидаги саммитида Хитой раҳбари Си Цзиньпин Россия президенти қўлидан Россиянинг Ётафон 2 смартфонини олди.

5. РФКП (Россия Федерациясининг Коммунистик партияси) 70 йиллик кунида Путин фраксия етакчиси Геннадий Зюгановга Чапаев ҳайкалчасини совға қилди.

6. 2013 йилнинг июнида Владимир Путин Германия канцлери Ангела Меркелга 1894 йили имзоланган Россия-Германия савдо битимига бағишланган литографияни топширди.

7. Евгений Примаков ўзининг 2014 йилдаги юбилейида нодир примус соҳибига айланди. Бу орқали Путин унинг ҳамкасблари ичида етакчи ўрин эгаллашига ишора қилди. Лотин тилидан “примус” “биринчи” деган маънони англатади.

8. Путин Германия Федератив Республикаси канцлери Герхард Шредернинг 2003 йил октябрдаги туғилган кунига Павл Бажов эртаклари қаҳрамони – Асал тоғи бекасининг кумуш ҳайкалчасини совға қилди.

9. 2003 йилнинг март ойида бўлса, Путин ёзувчи Сергей Михалковнинг 90 йиллигига шахсан ташриф буюриб, ёзувчининг ёшлигида тушган суратлари тўпланган фото альбомни тақдим қилди.

10. Италия Вазирлар кенгаши бошқарув раиси Сильвио Берлусконининг 2002 йил апрель ойидаги Россияга ташрифи чоғида, Путин унга Москвада чоп этилган “Берлускони Эффекти” номли китобни тақдим қилди.

Ўқишни тавсия этамиз:

Давлат раҳбарлари кийиши керак бўлган кийимлар

Обама ресторанда овқатлангани учун пул тўлай олмаганини сўзлаб берди



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ