Қандай қилиб 20 дақиқада калорияларни парчалаш мумкин?

Саломатлик 23-11-2016

Биз жисмоний машқлар танамиздаги мушакларни мустаҳкамлаш ва кучимизни оширишга йўналтирилган, деб ҳисоблашга одатланганмиз. Бироқ организмдаги ёғларни табиий йўл билан парчалаш имконини берувчи кўплаб фойдали дастурлар мавжуд. Don't panic нашрида шу мавзуда мақола тақдим этилди. 

Дастурлардан бирини бажариш учун  20 дақиқадан ортиқ вақт кетмайди. У машҳур фитнес-мураббий Адам Розанте томонидан тузиб чиқилган. У танадаги куч ва эпчилликни ривожлантирувчи машқлардан иборат. 

Бундан ташқари, у тузган дастур ортиқча вазндан тезроқ халос бўлишга ёрдам беради. Машқларни аста-секинлик билан кўпайтириб боринг. Икки ҳафтадан кейин тарозига чиқиб, натижани кўришингиз мумкин бўлади. 


180 даража


Тўғри туриб олинг, оёқлар елка кенглигида, қўллар бош орқасида. Қўлларни тепага кўтариб, 180 даражага ўгирилиб сакранг (суратга қаранг). Машқни такрорлаш вақтида бошланғич ҳолатингизга қайтишингиз керак. 


«Альпинист қадамлари»


Ердан тортилиш машқини бажаришга тайёрланаётгандек ҳолатга киришинг (суратга қаранг). Кафтларингиз ва оёқ бармоқларингизга таянинг. Тана ҳолатини ўзгартирмасликка ҳаракат қилинг, тиззангизни букинг ва кўкрак томонга тортинг. Шу ҳолатда икки сонияча туринг ва асл ҳолатингизга қайтинг. Бу машқ ёғларни яхши парчалайди, қорин ва елка мушакларини мустаҳкамлайди.


Узунликка сакраш ва югуриш


Полда хатлаб сакрайдиган бир нуқтани белгилаб олинг. Унинг олдига туринг, оёқлар елкалар кенглигида. Чуқур нафас олиб, имкон қадар узоққа сакранг. Шундан сўнг дарҳол ўгирилиб, орқага қайтинг. Сакраш ва югуришни ана шундай кетма-кетликда бажаришда давом этинг. Агар бу машқни бажаришингиз учун етарлича кенглик бўлмаса, узунликка сакраш ўрнига баландликка (тепага) сакранг ва турган жойингизда югуринг. 


Ўтириб туриш ва сакраш


Оёқларни елка кенглигида қўйинг, уларни худди одатий ўтириб-туриш машқидаги каби букинг-да ва тезда ўнгга қараб сакранг. Сакраш вақтида қўлларингиз тепага қараган бўлсин. Оёқларингизни ерга тўлиқ қўйманг, фақат бармоқ соҳаси тегиб турсин ва шу заҳотиёқ чап томонга сакраб, дастлабки ҳолатингизга қайтинг. Ушбу машқни кетма-кет такрорланг. 


Бир оёқда сирпаниш машқи


Оёқларни бирлаштиринг, товонлар бир-бирига тегиб турсин. Мувозанатни сақлаб туриш учун қўлларингизни белингизга қўйинг. Бир оёқни жойида ушлаб туриб, иккинчиси билан бир томонга сирпанувчи ҳаракатни бажаринг ва шу алфозда ўтиринг. Бир сония шундай ҳолатни сақлаб, дастлабки ҳолатингизга қайтинг ва кейинги сафар такрорлаганингизда бошқа оёқ билан сирпанинг. 


Ўтириб туриш ва тортилиш


Тиззаларни букиб, сон соҳаси полга параллель ҳолатда бўлгунга қадар ўтиринг, орқага сакранг, кейин қўлларингиз билан полга таянинг-да оёқларни бир сакраб орқага чўзинг ва ердан тортилиш машқини бажаринг (суратга қаранг).  Ўтириш ҳолатига қайтиш учун олдинга қараб сакранг. Аввалига қийин туюлиши мумкин, такрорий машқлардан кейин эса уни осонликча бажарадиган бўлиб кетасиз. 


Юз метрга юугуриш


Сўнгги машқдан кейин дарҳол имкон қадар тезроқ 100 метрлик  масофани югуриб ўтинг. Агар бунинг учун имкон (жой) бўлмаса, бир жойда туриб югуриш машқини 15 сония давомида бажаринг. Шу билан сизнинг 20 дақиқалик жисмоний машқларингиз ўз ниҳоясига етади. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ