Қандай қилиб аллергияни дори воситаларисиз енгиш мумкин?

Саломатлик 25-05-2015

Ёз фасли келаётгани муносабати билан чанг, майса, шаҳар чанги ва бошқа нарсалардан қўрқаётган инсонлардан бири бўлсангиз, мазкур мақола айнан сиз учун. Унда биз қандай қилиб дориларсиз аллергик реакцияни камайтириш ва ушбу ёқимсизликлар тўғрисида умуман эсдан чиқариш тўғрисида суҳбатлашамиз.

Узоқ кутилган май ойи давом этмоқда ва кўпчилик иссиқ кунлар бошланганидан хурсанд. Кимдир эса бу пайтни гуллайдиган ўсимликларга аллергияси борлиги туфайли даҳшат билан қарши олади. Албатта, уларни тушуниш керак. Кимга ҳам доимий бурун битиши ва ёшланган кўзлар билан юриш ёқарди? Яна бир вариант эса тонгдан кун ботгунга қадар уйқу ҳолатида юриш (дори воситалари қабул қилишнинг ножўя таъсири). Баъзида эса бурун битиши билан юришга тўғри келади. (Агар антигистамин хаб дорилар кутилганидек натижа бермаса).

Мен эса сизларга учинчи вариантни таклиф этаман. Дори воситаларини қабул қилмай, бошқа йўл билан бориш – озиқланиш таркибини ўзгартириш ва унга баъзи витамин воситаларини қўшиш.

Овқатланиш ва минерал ва витаминларнинг нима алоқаси борлигини тушуниш учун, келинг, аллергия ўзи нималигини ўрганиб чиқамз.

Оддий тил билан тушунтирилганида, аллергия – организмимизнинг ташқи “душманлар”: чанг, жун, ўтлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, уй-рўзғор кимёси (кўпчилик уйни тозалаганидан кейин қўллар қичишишни бошлашини билади)дан ҳимояланиш жараёнидир.

Аллергиянинг кўплаб турлари мавжуд. Олимлар аниқлаган яна бир ўзига хослик - юқори даражада ривожланган мамлакатлар аҳолиси аллергиядан кўпроқ азият чекишар экан. Буни эса қуйидагича тушунтириш мумкин.

Иммун тизимимиз икки қисмга бўлинади: биттаси вируслар билан, бошқаси бактерия ва паразитлар билан курашади. Айнан иккинчиси аллергия чақиради. Агар иммунитетнинг қайсидир қисми камроқ ҳаракат қилса, у зерикишни бошлайди ва ўзига вазифа ўйлаб топади. Шунинг учун инфекцияларга қарши тозалашлардан кейин бактериялар қанчалик кам бўлса, аллергиянинг ривожланиш имконияти ҳам ортади. Замонавий ривожаланган жамиятларда паразитлар ҳам жуда кам.

Кам ривожланган мамлакатларда аксинча бактерия ва паразитлар ғиж-ғиж, шунинг учун аҳоли иммунитетининг жавобгар бўлган қисми банд ва у янги душманларни излаб ўтирмайди. Ўз-ўзидан, аллергия ҳам уларда кам учрайди. Айнан шу кашфиёт туфайли дунёдаги қайсидир мамлакатда чўчқалардаги лентасимон гижжалар солинган капсулалар сотилмоқда! Жирканч, бироқ факт: бундай капсулани қабул қилгандан сўнг ҳар қандай аллергия изсиз йўқолади.

Сизни тинчлантирмоқчиман. Чўчқалардаги лентасимон гижжа солинган капсулаларни таклиф қилмайман. Қуйида келтирилган рўйхатдан бир-иккитасини олишингиз мумкин, бироқ уларнинг барчасидан бир вақтнинг ўзида фойдаланишни маслаҳат бераман. Рўйхатдаги пунктларни қанчалик тез амалга оширсангиз, ўзингизни анча енгил ҳис қиласиз.

Шуни маълум қиламанки, бу усуллар таъсири кўплаб инсонларда синалган. Яқинларим ва парҳез бўйича мижозларда ҳам. Кўпчиликда аллергиянинг белгилари анча камайди, баъзилар эса унинг қачонлардир мавжуд бўлганлигини ҳам унутишди.

Демак, нима қилишимиз керак?

Овқатланиш рационидан барча сутли маҳсулотларни чиқариб ташланг

Гап шундаки, сут организмимиз томонидан ёмон ўзлаштирилади. Сабаби фақатгина лактоза (сутдаги қанд)да эмас, айнан сут оқсилидадир. Айнан у ёмон прчаланади. Агар у ҳазм қилиш жараёнида алоҳида пептидларга ажралмаса, у ҳолда бундай қисмлар гуруҳи иммун тизимимиз томонидан хавф сифатида қабул қилинади. Айнан шу туфайли организм аллергик реакцияни ишга туширади ёки мавжуд бўлганларини кучайтиради (чанг, ўт ва б. нарсаларга нисбатан мавжуд бўлган аллергия)

Сут маҳсулотларини воз кечиш эса бир неча ҳафтадан сўнг яхшиланишни кафолатлайди, баъзида эса ундан олдинроқ муддатда ҳам натижа яққол намоён бўлади.

Организмингиз кўтара олмайдиган глютен ва бошқа маҳсулотлардан воз кечинг.

Нима учун?

Кўплаб тадқиқотлар озиқ-овқатга бўлган аллергия бошқа аллергия турлари билан ўзаро боғлиқ эканини айтишган. Ёмон ҳазм бўладиган маҳсулотларни истеъмол қилиш орқали сиз ўзингизни хатарга қўясиз. Айниқса, сизда аллергияга мойиллик бўлса.

Нима учун энг аввало сут ва глютени бор бўлган маҳсулотларни рациондан чиқариб ташлаш тавсия этилади? Чунки айнан у инсон томонидан ёмон ҳазм қилинадиган маҳсулотлар рўйхатида етакчилик қилади. Гап яна донли маҳсулотлардаги қийин ҳазм бўладиган оқсил (глютен)га бориб тақалади. Айнан шунинг учун ҳозирги кунда глютен омма танқидига учрамоқда.

Сут ва глютенни яхши кўтара олиш ёки олмасликни қандай текшириб кўриш мумкин?

Жуда осон: уларни 4-6 ҳафтага (ундан кўп эмас!) рациондан чиқариб ташланг, кейин эса аста-секинлик билан яна рационга киритинг. Фақат битта-биттадан.

Мисол учун, бешинчи ҳафтада нонуштага сутли маҳсулот истеъмол қилинг ва бир сутка давомида организм реакциясини кузатинг. Агар бош оғриғи, астма, севимли мушугингизга аллергия, чарчоқ, тери қичишиши, қориндаги оғриқ кузатилмаса, сизни табриклайман! Сиз сут маҳсулотларини яхши ҳазм қиласиз, организмингиз томонидан керагича ўзлаштирилади. Демак, аллергия ҳолатларида рационингиздаги сутни олиб ташлаш шарт эмас.

Агар юқорида келтирилган белгилар пайдо бўлса, афсуски ҳаётингиздан сутли маҳсулотларни чиқариб ташлашга тўғри келади. Ҳеч бўлмаганда сиз реакция билдирадиган аллергенлар ашаддий тус олган пайтларда.

Глютен билан ҳам айнан шундай йўл тутасиз. Сутни чеклаб қўйган кунингизнинг эртасига глютенли маҳсулот (оқ ёки жайдари унидан тайёрланган нон, мисол учун) чеклаб, ўзингизни кузатасиз. Кейин эса юқорида тасвирланган чизма бўйича йўл тутасиз.

Албатта, севимли маҳсулотлардан воз кечиш мушкул. Кўпинча энг яхши кўрган егуликларни организм кўтаролмайди (шунинг учун, тажрибали парҳезшунос ишни айнан уларни ўрганишдан бошлайди).

Севимли маҳсулотларга бўлган аллергияни аниқлаганимиздан сўнг нима қилишимиз керак? Уларни аллергия мавсумида батамом чиқариб ташлаймиз. Қолган пайтда эса уларни ақл билан, бундай маҳсулотдан фойда жуда кам даражада эканлиги тушуниб истеъмол қиламиз.

Ҳар куни С витаминини қабул қилинг

С витамини – кучли антиоксидант, у организмнинг аллергик реакциясини пасайтиради. Бундан ташқари, қонни суюлтириб, оксидатив жараёнларда иштирок этади. Айнан шу хусусиятлар аллергияни енгиллаштиради.

Агар спорт билан, тоза ҳавода аллергенлар орасида шуғуллансангиз, машғулотлардан 30-60 дақиқа олдин 1 г С витаминини қабул қилинг, нафас олишингиз осонлашади. Чунки С витамини қон айланишини яхшилайди.

Аллергия мавсумида С витаминини қабул қилиш дозаси: катталар учун (18 ёшдан) кунига 1-2г. Овқат пайтида қабул қилиш керак. Яхшиси қабул қилишни икки қисмга ажратган маъқул.

Магний қабул қилинг

Магний организмдаги юзлаб жараёнларда иштирок этади, шунингдек, иммун тизимига ҳам ёрдам беради. Унинг етишмовчилиги иммунитетнинг кучсизланишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, магний бўғимларни дам олдириб, шу йўл билан нафас олишга ёрдам беради, бу эса астма ва аллергияда муҳим саналади.

Дозалаш: 300 мг. (катталар учун 18 ёшдан кейин) уйқудан олдин.

Кўпроқ ананас истеъмол қилинг

Ананас таркибида бромелайн моддаси мавжуд. Бу ҳазм қилувчи энзим, сут оқсили ва глютенни керакли ҳажмда парчалашда ёрдам беради, демак аллергияни ҳам енгиллаштиради (ёки бутунлай четлаб ўтиш имконини яратади). Бромелайн ананаснинг ўртасида кўп бўлмаган миқдорда мавжуд.

Таркибида омега-3 бўлган маҳсулотларни рационга киритинг

Омега-3 ёғ кислоталари ҳужайралар тузилмасида иштирок этади, шунингдек, ҳужайралар қобиғини ҳам ҳимоя қилади. Кўпинча аллергия ҳужайраларнинг ўта кучли сезгирлигидан бошқа ҳеч нарса эмас. Уларнинг қобиғи қанчалик бақувват бўлса, аллергик реакциялар ҳам шунчалик кам бўлади.

Дозалаш: 1 000 мг. балиқ мойи (катталарга 18 ёшдан) ёки кунига ёғли балиқнинг яхши порцияси. Омега-3га эга бўлган чемпион-маҳсулотлар:

  • Скумбрия балиғи;
  • лосось балиғи;
  • сельдь балиғи;
  • грек ёнғоғи;
  • зиғир ёғи ва писта;
  • совуқ сиқиш натижасида олинган рапса мойи;
  • сардиналар.

Кўпроқ сув ичинг (кунига 1,5 литрдан кам эмас)

Барча алмашинув жараёнлари сувда содир бўлади, организм детоксикацияси ҳам бундан мустасно эмас. Агар сув етарли бўлмаса, заҳарли моддалар ва “ишлаб чиқаришнинг бошқа чиқиндилари” организмимизни тарк этиши мушкул кечади. Айнан шунинг учун етарли миқдорда сув ичиш зарур.

Қачон ва қанча сув ичишни ўйлаб ўтириш керак эмас. Қанча ичолсангиз, шунча ичинг. Сувни кўрган заҳоти ҳеч бўлмаганга ярим стакан ичишни одатга айлантиринг. Асосийси – буни тез-тез амалга ошириш.

Сув ичишни одат қилолмай, эсдан чиқарувчиларга маслаҳат бор. Кун бошида ярим литрли бутилкага сув қуйиб олинг, унинг оғзига эса тўртта резинка кийгизинг. Биринчи ярим литр сувни ичиб бўлгач, битта резинкани олиб ташланг ва идишни яна сув билан тўлдиринг. Кун охирида барча резинкалар олиб ташланган бўлиши керак.

Яна қўшимча маълумот: сувни бутилкадан ичиш кружка ёки стакандан ичишга қараганда осонроқ (нима учунлигини айтиш қийин, бироқ бу факт!)

Ушбу осон усуллар дори воситаларига сарфланадиган маблағни тежайди, шунингдек, сизга докадан тикилган ниқоб, уйқусираш, бурун битиши ва кўз ёшларсиз ҳаёт кечиришингизда ёрдам беради.

Бу маслаҳатлар ёрдам бериш, бермаслигини қандай аниқлаш мумкин дейсизми? Бу жуда оддий, шунчаки, уларни қўллаб кўринг, натижа узоқ куттирмайди.

Кафолат берамиз.

 

Саломат бўлинг!



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ