Қандай қилиб барвақтроқ уйғониш мумкин? Тадбиркордан 4 қимматли кўрсатма

Оммабоп 30-12-2016

Тадбиркор Здравко Светич ўзининг Medium'даги блогида қандай қилиб барвақтроқ туриб, эрталабки соатни шахсий ишларга сарфлаш кераклиги ҳақида батафсил мақола қолдирди. Муаллифнинг сўзларига кўра, маслаҳатларни йиғиш учун тўрт йил вақт кетган. 

Муаллиф айтишича, барвақт туриш учун даставвал ўз ҳаёт тарзингизни ўзгартиришингиз керак бўлади. "Муҳим қоидаларни санаб ўтишга тўрт йил вақт сарфланганини асосий сабаби, — аввалига мен талабалик (кейин эса тадбиркорлик) ҳаёт тарзимни ҳисобга олмаган эдим. Эрта туриш вақти иш, оила, ижтимоий давра, хобби, саёҳат ва бошқалар ҳисобига сиз нима билан шуғулланишингизга қараб аниқланади".

"Эрта тонгда 5 ёки 6да уйғониш — агарда сиз тунги навбатчиликда ишлайдиган шифокор ёки кечаси билан ишлайдиган (айланишни хуш кўрадиган) талаба бўлсангиз, бу бажариб бўлмайдиган вазифадир. Агарда сиз кўп саёҳат қилсангиз, ҳар куни бир вақтда туриш жисмонан қийинчилик туғдиради", — дея тушунтиради тадбиркор.

 

Профессиональ ва шахсий фаолиятга асосланиб, бирданига ҳаётнинг бир неча жабҳаларида тартиб ўрнатиш керак:

мақсад ва тайёгарлик;

тунги машғулот;

уйқу сифати;

уйғониш ва эрталабки ишлар

 

1. Мақсад ва умумий тайёргарлик

Одамлар — кўп томонлама роҳат қидирувчи мавжудот. Шу сабабли, сизда доим эрталаб кўпроқ ухлаб олиш учун баҳоналар туғилаверади. Билишингиз керак бўлган энг муҳим нарса — сиз кўп нарсани қурбон қилишингизга тўғри келади. Бунга тайёр туринг.

 

Аввалига сизнинг самарадорлигингиз сусаяди. Сиз "қурбон эмасман" деган ғоядан ҳам йироқлашинг — бу чўпчак.

 

Муаллиф фикрича, энг муҳим — мақсадни тўғри қўйиш. Мақсадлар инсонни рағбатлантиради. Мақсад қанчалик таъсирли бўлса, инсон унга шунча қатъият билан интилади. Бундан ташқари, мақсадлар фаолиятни — яъни биз кузатишимиз керак бўлган тизимни аниқлайди. Аввалига, келаётган йилда амалга ошириш зарур бўлган уч асосий мақсадни, кейин эса уларга етишишга ёрдам берувчи тизимларни аниқлаш лозим.

 

2. Тунги машғулот

Уйқудан олдин смартфон, планшет ва бошқа технологик қурилмалардан фойдаланишни тўхтатиш керак. 

Кўк ранг уйқу сифатига салбий таъсир кўрсатади, деб ёзади тадбиркор. Шу сабабли уйқуга кетишдан бир-икки соат аввал барча қурилмалар — смартфон, планшет, ноутбуклардан воз кечиш керак — уларнинг ўрнини бошқа машғулотларга бўшатиб бериш лозим.

 

Эртанги кунга тайёрланиш

Муаллиф кеч тушиши билан эрталаб муаммо туғдириши мумкин бўлган масалаларни ҳал этишни маслаҳат беради. Унинг фикрича, тунда қуйидаги уч саволга жавоб топиб қўйиш лозим:

Эрталабки асосий вазифалар нима?

Қайси кийимни кияман?

Нонушта, тушлик ва кечки овқатни қандай ўтказиш керак?

 

Ўтган кунни баҳолаш ва идеал тонгни кутиш

Ҳар оқшом ўзингиздан қуйидагиларни сўрашни унутманг: бугун нималар қилдингиз? Нимадир нотўғри бажарилдими? Нимадан мамнунсиз? Нима сизни бахтиёр қилди?.

 

Ўқиш

Замонавий инсонларга китоб ўқиш учун ҳаттоки, 30 дақиқа вақт топиш ҳам муаммо бўлиб қолган. Бироқ технологик қурилмалардан воз кечсангиз, уйқудан олдин, китоб ўқиш учун тезда вақт топасиз.

 

3. Уйқу сифати


"Кўпчилик уйқу инсон ҳаётига қандай таъсир қилиши мумкинлигини билмайди", — деб ёзади муаллиф блогда. У уйқу сифатини яхшиловчи ва ёмонловчи бир неча омилларни санаб ўтади.

Стимуляторлар. Уйқу кешдан олти соат аввал, қаҳва ва спиртли ичимликлар ичмаслик лозим. Фақатгина кўк чой ва табиий шарбатлар ичиш мумкин. 

Оғир овқат. Уйқудан олдин оғир таомлар истеъмол қилмаслик керак — улар ошқозон тизимига зарар келтириб, уйқу сифатини бузади. Муаллиф уйқуга кетишдан аввал, оз миқдорда газаклар, ёнғоқлар ейиш ёки бир пиёла сут ичишни маслаҳат беради.

Сув. Уйқуда олдин энг камида бир стакан сув ичиш фойда беради. 

Спорт билан шуғулланиш. Уйқудан олдин жисмонй зўриқишлардан қочиш тавсия қилинади. Машқлар инсонни тетик қилади. Уларни бажаргач, ухлаш қийин бўлади. 

Уйқу шароити. Сифатли матрас ва ёстиқ олиш лозим, шунингдек, хонани етарлича қоронғу қилиш керак. Яна хона ҳароратига ҳам аҳамият бериш лозим.

Вақт. Уйқуга ҳар куни бир хил вақтда кетиш тавсия қилинади. Аввалига, бу қийинчилик туғдириши мумкин, бироқ инсон секин-аста организмни бунга ўргатади ва у керакли вақтда ухлашга одатланади. 

 

4. Уйғониш ва тонгги ишлар

Тадбиркор барвақт туриш учун ёрдам берувчи икки стратегияни қўллашни маслаҳат беради. 

Бандлик услуби. Инсон уйғониш учун исталган вақтни қўяди ва уни олға силжитишни бошлайди. Бир нарсани ёддан чиқарманг, бирданига рўй берувчи ўзгаришлар қувватга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Градуаль услуб. Тадбирокр бу услубни анча самаралироқ деб ҳисоблайди. Мақсад шуки, керакли вақтга яқинлашиш учун ҳар уч-тўрт соатда уйғониш вақтини 10-15 дақиқа аввалроққа силжиб бориш керак. Бу анча ватни олши мумкин. Бироқ кўникиш осон бўлади.

 

Муаллиф қуйидагиларга ҳам аҳамият беришни тавсия қилади.

Будильник. Кун сизни қўрқитиш ёки чўчитиш билан бошланиши керак эмас. Сизни секин-аста уйғонишингизга ёрдам берувчи ва қувонтирувчи мусиқани топиш керак. Кейинчалик жонга тегса — ўрнига бошқасини қўйиш керак.

Масъулият. Ўз кўникмаларингиз ҳақида битта яқин инсонингизга сўзлаб беришингиз керак. У сизнинг қай вақтда тураётганингизни кузатиб боради. Сиздан талаб қилинадиган нарса — уйғонгандан 10–15 дақиқа ўтгач, унга хабар йўллаш ёки қўнғироқ қилиш. 

Жерри Сайнфилд услуби бўйича геймификация. Қаҳрамон Жерри Сайнфилд деворининг кўринарли ерида бир бетли йиллик тақвим осилиб туради. Ҳар куни у бажарган ишларини маркер орқали белгилаб чиқади. Бир неча кунлар ўтгач, белгиланган кунларнинг занжири ҳосил бўлади. Бу эса занжирни давом эттиришга ундайди. 

Фаоллик. Сиз уйқисраш ҳолатидан тезда чиқишингиз учун бирон бир фаолият топишингиз керак. Масалан, дарҳол тишларни ювиб, сув ичинг, ўринларни йиғиштиринг. Пардаларни очинг. Шунингдек, сизга ёқимли бўлган ишни фқилиш ҳам эрта туришга ундайди: масалан, ширинлик ейиш ёки қаҳва ичиш. 

Уйғонгач нима билан шуғулланиш —инсоннинг ўз мавсад ва вазифаларига боғлиқ. 

Тадбиркор бажариш мумкин бўлган бир неча фаолиятни тавсия қилади:

мақсадлар жорий қилиш ва баҳолаш;

жисмоний фоллик;

медитация;

ўқиш (ёки курсни текшириш);

лойиҳалар устида ишлаш;

яқинлар билан мулоқот;

таомлар тайёрлаш.

Муаллиф таъкидлашича, даставвал қувват пасайиши мумкин —бу ҳолатга тайёр туриш лозим. Шунингдек, у одатларни шакллантириш — узоқ муддатли жараён эканлигини қайд этади. У барчасини кетма-кетликда бажаришга — аввалига мақсадни аниқлаб, кейин тунги ишларни ҳал қилиб, шундан сўнг эрта уйғонишга ўтиш кераклигини айтади. 

 

Кўп бериладиган саволлар:

Савол: "Дам олиш кунлари нима қилиш керак?"

Жавоб: "Барчаси шахсий қизиқишларга боғлиқ. Бироқ агарда сиз эрта туриш одатига эндигина мослашаётган бўлсангиз, дам олиш куни ҳам бунга риоя қилишни тавсия қиламан. Кейинчалик исталган вақтда туришингиз мумкин".

Савол: "Агарда мен саёҳат қилсам, тизим ўзгарса, нима қиламан?"

Жавоб: "Қийин савол. Биринчидан, ўзингизни асрашга ҳаракат қилинг. Ўз одатларингизга собит туришга ҳаракат қилинг, агар уддалай олмасангиз — буни куч билан қилиш ярамайди".

Савол: "Тўсатдан тунги зиёатга боришг тўғри келсачи?"

Жавоб: "Бу жуда ҳам яхши. Шунчаки завқ олинг. Тонгда эса тўйиб ухлаб, керакли вақтда уйғонаверин".



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ