Қандай қилиб кўп вақт сарфламасдан йилига 30 тадан кўп китоб ўқиш мумкин?

Маслаҳат 22-01-2019

Машҳур муаллиф Жеймс Клир ўз сири билан ўртоқлашди. Китоблар муаллифи, тадбиркор хулқ-атвор психологияси, одатларни шакллантириш ва ривожланиш ҳақида ёзади.

 
Фото: Unsplash

Йигирманчи асрнинг буюк инвестори деб аталувчи Уоррен Баффет Колумбия университети талабалари олдида чиқиш қилди. Талабалардан бири инвестицион келажакда карьера учун яхшироқ тайёрланишда нима қилиш кераклиги ҳақида савол берди. Бироз ўйлаб олгач, Уоррен ўзи билан олиб келган ҳужжатлар ва савдо ҳисоботлари тўпламини олиб, шундай деди:

«Ҳар куни 500 та ана шундай варақларни ўқинг. Билим мураккаб фоизлар каби тўпланиб боради. Ҳар ким буни амалга ошира олади, бироқ кафолат бераманки, кўпчилик бундай қилмайди».

Баффетнинг ўзи иш вақтининг 80 фоизини мутолаага ва фикрлашга сарфлайди. Бу мени етарли миқдорда китоб ўқияпманми ёки йўқ ана шу ҳақда ўйлашга мажбур қилди. Миқдор етарли эмаслигининг бир неча сабаблари мавжудлигини тушундим.

Нима учун кам ўқиймиз?

Мутолаа жараёнини ўзлаштирган одам учун моҳиятан бу қийинчилик туғдириши керак эмас. Бунинг учун вақт топишнинг ўзи кифоя. Албатта, амалда бажаришдан кўра айтиш осонроқ.

Ўз одатларим ҳақида ўйлаб буни нотўғри бажарганимни тушундим. Facebook ёки Twitter’да қизиқарли мақолага ҳаволани кўрганимда уни ўқир эдим. Бироқ китоблар учун алоҳида вақт ажратмасдим. Кўзимга кўринган нарсаларнигина ўқирдим.

Фото: Unsplash

Натижада фақат онлайн мутолаа қилардим. Албатта, интернетда кўплаб яхши мақолалар бор, бироқ китобларнинг сифати юқорироқ. Улар яхшироқ ёзилган ва синчковлик билан таҳрирланган, улардаги маълумотнинг сифати анча яхши ва текширилган. Шундай экан, бирор нарсани ўрганишни истасангиз, яхшиси китоб ўқинг, онлайн мақолаларни эмас.

Буни қандай тўғрилаш мумкин

Одатий ишларга қарамай кўпроқ ўқишда ёрдам берадиган у қадар мураккаб бўлмаган тизимни ишлаб чиқдим.

Кун бошида 20 бет ўқинг

Одатда мен уйғонаман, бир стакан сув ичаман, шукроналик учун сабаб бўладиган уч нарсани ёзаман, кейин эса бирор китобдан 20 варақ ўқийман. Мана 10 ҳафтадирки ана шу одатга амал қиламан. Бугун еттинчи китобнинг юзинчи бетига келдим. Ана шу тезлик билан (10 ҳафтада 7 китоб) йилига 36 та китоб ўқийман. Умуман ёмон эмас.

Менимча бу ёндашув иш беради, чунки 20 бет – кўп эмас, бу миқдор кишини чўчитмайди. Кўпчилик бунча бетни ярим соатда ўқийди. Буни тезкор ишлар сизни чалғитишидан олдин, кун бошида амалга оширинг. Бундан ташқари, 20 та бет бу – ўртача тезлик. Секин ҳаракат қилиб, тезда илгарилаб кетасиз.

Агар имконият бўлса, китобларга кўпроқ вақт ажратаман. Мириқиб ухлаш тўғрисидаги мақоламдан кейин мутолаани кечки одатларим рўйхатига киритдим. Кун учун нима режа тузишимга қарамай, тонгда албатта 20 бет китоб ўқийман.

Тонгнинг илк соатини тўғри ўтказинг

Уйғонганингиздан кейин илк соатларда нима билан банд бўласиз? Кўпчилик уни ишга кетиш билан боғлиқ югур-югурлар билан ўтказади. Нима сабабдан бу вақтни ривожланиш учун сарфламаслик керак? Нима учун ҳар куни бир соат эртароқ уйғониб, ўзимиз билан шуғулланмаслигимиз керак? Бу ишдаги, муносабатлардаги натижаларингизга қандай таъсир қилишини бир ўйлаб кўринг.

Фото: Unsplash

Тонгни мутолаадан бошлаш айнан мана шунга ёрдам беради. Тонгги соатларни мустақил ривожланиш учун сарфланг. Сизни янада яхши инсонга айлантирадиган китобларни ўқинг. Ҳаётни ўзгартирадиган одатларнинг кўпчилиги каби бу тезкор эмас, бироқ жуда муҳим.

Кунига 20 бет. Сиздан талаб этиладиган бор-йўқ вазифа шу.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ