Қандли диабетга учраганлар қандай овқатланиши керак?

Саломатлик 13-12-2014

Енгил кўринишдаги қандли диабетни даволашнинг асосий қоидаси тўғри парҳез қилишдир. Касалликнинг оғирроқ шаклларида эса керакли дори воситаларини қабул қилиш ҳамда мутаносиб овқатланиш талаб қилинади.  

Қандли диабетда қонда қанд миқдори ошиб, инсулин камайиб кетади. Инсулин ошқозоности бези ажратиб чиқарадиган ва моддалар алмашинувини тартибга соладиган гормон ҳисобланади.

Қандли диабетнинг асосий белгилари – кучли ташналик ҳамда тез-тез бовул қилишдир. Диабетни мустақил равишда аниқлашнинг иложи йўқ. Юқоридаги белгилар пайдо бўлганда зудлик билан қанд миқдорини аниқлаш учун қон топшириш лозим бўлади.

Ушбу дардга чалинганлар учун парҳез қоидалари:

Биринчи навбатда, беморнинг кунда қанча қувват сарфлашини ҳисобга олиш ва шунга мос равишда таомнинг қувватини тақсимлаш даркор.  

Оқсил, ёғ ва углеводлар тенг миқдорда қабул қилиниши лозим.  

Кун давомида оз-оздан 5-6 марта овқатланиш тавсия этилади.  

Бу касалликка чалинганлар ва ортиқча вазнга эга бўлганлар сабзавотлар: шпинат, ачитилган карам, яшил нўхат, помидор, салат ва бодринг истеъмол қилишлари лозим. Диабет касаллигида жигарга оғирлик тушади, шунинг учун ёрма, соя, творог каби маҳсулотларни истеъмол қилган маъқул. Қовурилган таомларни иложи борича истеъмол қилмаслик ёки жудаям оз миқдорда ейиш даркор. 

Қандли диабет билан оғриган беморларнинг овқати витаминга бой бўлиши керак. Ҳар қандай қандолат маҳсулотлари, аччиқ ва шўр таомлар, алкоголь, дудламалар, майиз ва узум истеъмол қилиш тақиқланади.  

Бу мазкур касалликка чалинганлар фақат бемаза таом ейишлари керак дегани эмас. Асосийси, организмга зарар етмайдиган тарзда овқатланиш лозим. Қуйида эса қандли диабетга чалинганлар учун торт ўрнига истеъмол қилиш мумкин бўлган пирог тайёрлаш рецептини берамиз:  

Ёнғоқ қўшилган творогли-мевали пирог 

Керакли масаллиқлар:

400 грамм творог;

2 дона тухум;

90-100 грамм ун;

100 грамм майдаланган ёнғоқ;

100 грамм олма;

3 грамм сода, 0,2 грамм лимон кислотаси ва озгина туз.

Творог идишга элакдан ўтказиб солинади, сўнгра устига тухумлар чақилиб аралаштирилади. Аралашмага қолган масаллиқлар қўшилади (мевадан ташқари). Ҳаммаси аралаштирилади ва аввалдан юпқа қилиб ун сепилган қолипга солинади. Олма бўлакларга бўлиниб, пирог устига териб чиқилади ва 200-220 даража иссиқликдаги духовкага солиб, пиширилади. Тайёр бўлган пирог майда бўлакларга бўлинади ва хоҳишга қараб устига сметана суртиш ҳам мумкин.  

Истагимиз, доимо соғ бўлинг, азизлар.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ