Қайнотаси тўйдан олдинги ваъдасини бажармагани учун куёв ажрашмоқчи бўлди

Оила 9-11-2016

Ўзбекистон республикаси бўйича энг кўп ажрашиш Тошкентда (32 фоиз) кузатилмоқда. Масалан, жорий йилнинг 9 ойида шаҳар бўйича 3442та ажрашиш қайд этилган. Бу ҳақда “Оила даврасида” нашрига асосланиб, 1news.uz хабар ёзган.

“Бугун бу борадаги лоқайдликка нуқта қўйишимиз ва бир қатор ишларни қайта кўриб чиқишимиз зарур. Жумладан, оилани мустаҳкамлаш ва ёшларни турмушга тайёрлаш бўйича қиладиган ишларнинг кўпчилиги расмиятчилик учунгина бўлиб қоляпти” дейди Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова.

Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Зайниддин Низомхўжаев кўп ҳолларда ёш келин-куёвлар арзимас сабаблар билан ажрашиб кетаётганини таъкидлаган.

“Бир аризада қайнота куёвига тўйдан олдин ваъда қилган автомашинани олиб бермагани учун куёвтўра ажрашмоқчи эканини билдирган. Белида белбоғи бор ўзбек йигитининг шу даражага боришининг ўзи нақадар уятли ва шармандали ҳол эмасми?” дейди Сенат қўмита раиси.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ