Қирол оиласи шахсий шифокорининг саломатлик ва ёшликни сақлашда ёрдам берадиган 5 та оддий маслаҳати

Саломатлик 2-02-2019

Буюк Британия қироличаси Елизавета II 92 ёшда, бироқ йил давомида бир неча мингта тадбирларга ташриф буюришга улгуради ва ҳали ҳам мамлакат бошқаруви учун муҳим қарорларни қабул қилишда иштирок этади. Ўзини яхши ҳис этишининг гарови – нафақат ажойиб саломатлик, балки профессионал ёрдам ҳамдир. Омадни қарангки, ҳазрати олияларининг шахсий шифокори Мосараф Али ўз сирларини кенг омма вакилларига улашди.

Елизавета II нинг шахсий парҳезшуноси қаламига мансуб «Саломатлик ва узоқ умр кўриш учун Шарқ ва Ғарб амалиётлари» китобидан энг муҳим қайдларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Бу қирол оиласининг аъзолари амал қиладиган соғлом турмуш тарзининг асосий тамойилларидир.

Фото: © itsmevichet / imgur   © QJosephP / reddit

Турмуш тарзи тўғри бўлганида касалликларнинг 80 фоизи шифокорлар аралашувини талаб этмайди

Шифокор Али ўз китобида етказмоқчи бўлган муҳим жиҳат – агар соғлом бўлсангиз, кўплаб муаммоларни организмингизнинг ўзи енга олади. Шамоллашлар, кесиб олишлар, кичик яллиғланишлар, жароҳат ва синишлар – соғлом танада буларнинг бари тезда ва шифокорларнинг минимал аралашувисиз ўтади.

Вазифамиз –ташқи ва ички ҳужумларни енгиши учун танадаги тартибни сақлашдан иборат.

Фото: © eastnews   © eastnews

Қай даражада соғлом эканингизни қандай тушуниш мумкин?

Жисмоний ҳолатингиз қандай эканлигини қуйидаги омиллар орқали тушуниш мумкин:

  • Жисмоний ва руҳий чидам: соғлом одамлар тетик ҳолда уйғонади, кунни фаол ўтказиб, кечга боргандагина чарчайди.
  • Қаддини текис тутиш: организмдаги суяк, мушак ва асаблар жойида эканини англатади.
  • Соғлом уйқу: соғлом кишилар тезда ухлаб қолади ва қаттиқ ухлайди.
  • Тиниқ нигоҳ: у қон айланиши яхши эканини билдиради.
  • Яхши иштаҳа: соғлом кишилар овқатга нафрат ва кучли истакни ҳис этишмайди. Улар мунтазам ва ҳузур билан овқатланишади.

Ажинлар, кўзлар остидаги халқалар ва бошқа «камчиликлар» ҳар доим ҳам муаммоларни билдирмайди. Барчамизнинг генларимиз ва жисмоний ўзига хослигимиз турлича. Айнан шу жиҳатлар қариш суръати ва унинг белгиларининг акс этишини аниқлайди.

Маслаҳат: биринчи навбатда саломатлик билан боғлиқ ташқи белгиларга эътибор беринг. Агар тезроқ чарчаётган, ёмон ухлаётган, камроқ овқатланаётган ёки аксинча ортиқча овқат истеъмол қилаётган бўлсангиз – бу шифокорга мурожаат этиш учун сабаб бўлади.

Фото: © depositphotos

Соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни тил орқали аниқлаш мумкин

Тил – организмда юз бераётган ҳолатни аъло даражада акс эттирувчи индикатор. У орқали қуйидаги камчиликлар мавжудлигини аниқлаш мумкин:

  • Тил четларидаги тишлар излари – гастрит ва ошқозон кислотасининг юқорилигини билдиради.
  • Қизғиш рангдаги тилнинг учи кўпинча юрак билан боғлиқ муаммолар ва тезкор углеводлар – шоколад ва бошқа ширинликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилишни англатади.
  • Кулранг караш ва тил юзасининг нотекислиги жигар билан боғлиқ муаммоларга ишора қилади.
  • Тилдаги чуқур излар ошқозон яраси ва ўткир гастрит мавжудлигини билдиради.
  • Шаффоф сўлакли ажинли тил - организмда суюқлик етишмовчилиги сигнали.

Маслаҳат: кўзгуга қараганингизда ҳеч бўлмаганда баъзи-баъзида тилингизга қаранг. Агар ранг ўзгарган, босқин ва нотекисликлар пайдо бўлган бўлса бу – шифокорга мурожаат этиш учун сабаб.

Фото: © eastnews   © pixabay

Англия қироличаси учун овқатланиш бўйича маслаҳатлар

Овқатланиш – саломатлигимизнинг муҳим таркибий қисми. Узоқ умр кечиришни истаганларга шифокор Али қуйидаги маслаҳатларни беради:

  • Имкони борича фермерлик маҳсулотларини танланг.
  • Консерваланган мева ва сабзавотлар ўрнига янги узилганларини истеъмол қилинг.
  • Оқсилни етарли даражада тановул қилинг. Вегетарианлар ҳайвон оқсили ўрнини тофу, творог, бодом сути ва бошқалар билан тўлдиришлари мумкин.
  • Мева шарбатларини сабзи, сельдерей, олма ва занжабил билан алмаштиринг.
  • Кунига 6-8 стакан сув ичинг.
  • Қизил гўштни камроқ енг – уни товуқ ва курка гўштига алмаштиринг.
  • Ачитқи солинган, ёғли таомлар, пишлоқ, қўзиқорин ва цитрус мевалар (апельсин ва мандаринлардан ташқари)дан воз кечинг. Тузни иложи борича камроқ истемол қилинг.
  • Ҳафтасига бир марта енгил овқатланадиган кун ташкил этинг: фақат мевалар ва сабзавотли шўрвалар енг ва сув ичинг.

Маслаҳат: Рационингизга эътибор беринг. Эҳтимол фермер томонидан етиштирилган маҳсулотларни топиш ҳамма учун ҳам қулай эмасдир. Бироқ дудланган, қовурилган, фастфуд ва зарарли егуликлардан воз кечиш барчанинг қўлидан келади.

Нонушта, тушлик ва кечки овқат учун мос келадиган таомлар

Истеъмол қилинаётган егуликларнинг нафақат миқдори ва сифати, балки уни ейиш вақтлари ҳам муҳим. Кундалик рационни тузиш бўйича шифокор Али қуйидаги маслаҳатларни беради:

  • Тонгда енгил, бироқ оқсилга бой маҳсулотларни истеъмол қилинг: тухум, бодом, творог. Уларни мевалар, бошоқлилардан тайёрланган бўтқа ва йогуртлар аъло даражада тўлдиради.
  • Нонушта эмас, тушлик энг калорияли бўлиши лозим. Энг яхши бирикма – сабзавотлар + оқсиллар +углеводлар. Масалан: салат, буғда пиширилган курка гўшти ва картошка. Тушликда ўта ширин бўлмаган десертни ейиш мумкин.
  • Кечки овқат енгил бўлиши керак. Яхшиси уни соат 19:00–20:00 гача тугатган маъқул. Аччиқ, оғир таомлар ва ширинликлардан воз кечинг – улар узоқ ҳазм бўлади ва уйқуни ёмонлаштиради.

Маслаҳат: бир ҳафта учун менюни олдиндан тузинг ва ишхонага ўзингиз билан соғлом егуликни олинг. «Оғир» таомларни куннинг биринчи қисмида истеъмол қилишга ҳаракат қилинг.

Фото: © eastnews   © eastnews

Гавданинг тўғрилиги – саломатлик ва гўзаллик гарови

Шифокор Али ўз китобида гавдани тўғри тутишга ёрдам берадиган машқ – «Александр техникаси»ни тавсия қилади:

  • Туринг ва ўтиринг.
  • Бошингизни текис тутинг – тасаввур қилинг, уни кимдир юқорига тортяпти.
  • Елкаларингизни орқага шундай тортингки, бу сиз учун қулай бўлсин.
  • Елка ва бўйин мушакларидаги зўриқиш кетишини ҳис этгунингизча даҳанингизни кўтаринг.

Маслаҳат: Орқангиз, бўйин ва елкаларда зўриқишни ҳис этишингиз биланоқ «Александр техникаси»ни қўлланг. Гавдани тўғри тутиш учун уни мунтазам равишда такрорланг.

Маълум бўлишича, қироллик оила вакилларининг соғлом турмуш тарзи тамойиллари у қадар мураккаб эмас ва барча учун мос келади.

Сизда ҳам ўзингизни ҳар томонлама яхши ҳис этишга ёрдам берадиган синалган рецептлар борми?



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ