Қийин шароитда сувни тозалашнинг оддий усуллари

Табиат 22-04-2015

XABARDOR.UZШаҳарда, қишлоқда, хуллас, аҳоли истиқомат қиладиган нуқтада сув муаммосига дуч келмаслигингиз тайин. Лекин табиат қўйнида ёлғиз қолганингизда, энг яқин аҳолижой ўнлаб километр узоқликда қолиб кетса, сув захираларингиз эса тугаб қолса, унда нима қилиш керак?

Албатта, сув топиш катта қийинчилик туғдирмайди, лекин ҳар қанақа сувни ҳам ичиб бўлмайди. Ана шундай ҳолатларда сизга сувни тозалаш ва уни ичишга яроқли ҳолатга келтириш усулларини билиш асқатади. Қуйида табиий шароитда, қўшимча техник воситаларсиз сувни тозалаш усуллари билан танишишингиз мумкин.

1. Қайнатиш. Қўлингизда қозон ёки шунга ўхшаш бошқа идиш, гугурт ва ўтин бўлса, бу ишни бемалол амалга ошира оласиз.

2. Тош. Агар юқоридаги усулдан фойдаланиш учун қўл остингизда сув ушлайдиган идиш бўлмаса, тошни оловда қирқ дақиқа ёки бир соат давомида қизитиб, сув турган идишга ёки табиий манбага ташланг.

3. Қуёш. Икки литргача бўлган пластик идишга сувни жойлаштириб, қуёшда қолдиринг. Ультрабинафша нурлар ўз ишини маромида бажариб, сувдаги биологик фаолликни ўлдириб юборади. Бу усул кимёвий фаол сувни тозалашда самара бермайди; шунингдек, .уни бактериал споралар ва айрим паразитларга қарши қўллашдан фойда йўқ.

4. Йод. Агар қўл остингизда йод бўлса, уни сувга аралаштиринг. Сувнинг таъми бузилади, лекин ичса бўлади.

5. Фильтр. Саёҳатчиларнинг ҳаммаси ҳам махсус сув фильтри кўтариб юрмаслиги тайин. Аммо уни табиий шароитда, ўз қўлингиз билан ясасангиз бўлади. Оддий пластик идишни олиб, унинг пастидан бир нечта тешик очинг, идиш тубини ичкаридан бир неча қават мато билан қопланг. Устидан бир сиқим тупроқ сепиб, сўнг қўлбола фильтрга сув қуя бошлашингиз мумкин. Бу ишни бир неча маротаба такрорлаш мумкин. Фильтрнинг қуйи қатлами кўмирдан бўлса мақсадга мувофиқ бўлади.

6. Ер фильтри. Асосий сув манбаи яқинида чуқурча қазиб, унинг сув билан тўлишини кутасиз. Унинг ёнидан яна бир чуқурча қазийсиз. Бу ишни бир неча марта такрорлайсиз, охирги чуқурчада тўпланган сув тоза ва мусаффо бўлиши керак.

7. Туз. Туз хавфли инфекцияларни йўқ қила олмаса ҳам, сувни бир қадар тозалаши мумкин. Бу усулни бошқаларини амалга ошириш имконияти бўлмагандагина қўллаш керак. Икки литр сувга юз грамм туз солиб, уни яхшилаб чайқатиб юборинг, сўнг йигирма дақиқа давомида тиндиринг.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ