Қийинчиликларни енгиб ўтишда қўл келадиган 3 маслаҳат

Психология 5-10-2018

Агар бирор ёмон нарса содир бўлса, одам ўз хавотиридан яшириниб, бари ўз жойига келишини кутади. Бу кўпроқ бахт ва камроқ оғриққа эришиш йўлидаги нормал реакция. Бироқ агар салбий туйғулар узоқ давом этса, улардан беркинишга ҳаракат қилиб, яшамай қўямиз.

Ёмон вақт ўтиб кетишини бомбадан қочиш жойида кутиб ўтирмаслик учун ундан максимал даражада фойда олиш лозим.

Фото: Unsplash

1. Салбий ҳолатни ўсиш имконияти сифатида қабул қилинг

Ҳар қандай салбий хавотир тўғри қабул қилинса, сизни кўп нарсага ўргатиши мумкин. Ишдан кетиш сизга кўпроқ мос келадиган касбни танлашда туртки бўлади. Яньин инсон билан ажрашиш янги сифатли муносабатларга ўрин бўшатади.

Касаллик кўп нарсаларни нотўғри қилаётганингизни айтади. Иш билан бандсиз, саломатлигингизга эътибор бермаяпсиз, оилангиз ва ўзингизга вақт ажратмаяпсиз, жуда кўп хавотирга тушяпсиз. Кўпинча касалликлар одамларда ўз нуқтаи-назарларини ўзгартиради, улар ўзлари ҳақида ғамхўрлик қилиб, вақтларини кўпроқ яқинлари билан ўтказишни бошлайдилар.

Ҳар қандай ёқимсиз ҳолат - сизнинг ўқитувчингиз. Бироқ сабоқни тушуниш учун унга очиқлик билан муносабатда бўлишингиз лозим.

Фото: Unsplash

2. Яширинманг, ҳаётингизни тўлақонли яшанг

Тушкунликдан қочиш истагида одамлар машнисиз машғулотлар ортига яширинадилар: спиртли и идилликлар ичадилар, ортиқа овқат ейдилар, телевизор кўрадилар, интернет ва ижтимоий тармоқларга «ёпишиб» қоладилар, компьютер ўйинларини ўйнайдилар. Яъни муаммолари ҳақида ўйлаб, оғриқни ҳис этмаслик йўлида барча нарсаларни қилиб кўришади.

Бундай стратегия вақтинчалик ёрдам беради. Туйғулар ҳеч қаерга йўқолмайди: ичишнинг эртаси куни, ейилган бир челак музқаймоқдан кейин улар янги куч билан  пайдо бўлади.

Ҳис-туйғулардан яшириниш керак эмас. Аксинча, уларга очиқ бўлинг ва тўлақонли яшанг. Улар сизни ўлдирмайди, аксинча, даволайди.

Ўз ҳолатимизга қанча кўп эътибор берсак, шунчалик кўп оғриқни ҳис этадигандек туюлади. Бироқ тадқиқотлар бундай эмаслигини кўрсатди. Англанганлик медитациясига амал қиладиган кишилар тажрибанинг бошқа иштирокчиларига қараганда оғриқдан 44 фоизга кам азият чекишган.

Ўз ҳолатингизга диққатингизни қаратинг. Ташқи ҳолатларга эмас, ичингизда юз бераётган туйғуларга. Нимани ҳис қиляпсиз: қўрқув, хавотир, умидсизлик, тушкунлик. Бу ҳаяжон устида ишланг, уни тўлақонли яшанг, турли жиҳатларни ҳис этинг. Тасаввур қилинг, ўз ҳолатингизни бирор майда деталини кўздан қочирмай батафсил тасвирлашингиз керак.

Фото: Unsplash

3. Тажрибангизни севинг

Салбий ҳолатдан яширинишни бас қилганингизда, ҳис-туйғуларингизни очиб, ундан сабоқ чиқардингиз. Кейинги қадам – бу тажрибани севиш.

Оғриқ, тушкунликка тўлган ҳар бир лаҳза бир вақтнинг ўзида гўзалликка ҳам бой. Сизни хафа қилаётган одам бир вақтнинг ўзида сизга қимматли дарс бермоқда. Тажрибангизнинг ҳар бир лаҳзаси ва уларни бераётган ҳар бир одамни ёқтириб қолинг.

Ёмон давр келганида унга ўсиш имконияти кабины муносабатда бўлиб хурсанд бўлинг, уни яхшироқ бўлишга таклиф сифатида қабул қилинг.

Ёқимсиз ҳолат тугаганида аввалгига қараганда кучлироқ ва ақллироқ одамга айланасиз.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ