Қизиқиш ва завқ: Дунёда ўқувчиларга қандай таълим беришади?

Саёҳат 4-10-2018

Мактабда ўқиган давримизда ҳар биримизнинг севимли дарсларимиз билан бир қаторда тугаши қийин кечаётгандек туюлган дарслар ҳам бўлган. Ҳозир тобора кўпроқ мамлакатлар ўқувчилар илм-фан сирларини катта қизиқиш ва завқ билан ўрганишлари учун таълим жараёнини такомиллаштиришга ​​ҳаракат қилмоқда. Қуйида аксарият ўқувчилар бажонидил қатнашишни истайдиган, мактабларда ўтиладиган ноёб дарсларга оид маълумотлар тақдим этилади.

Фото: newsinphoto 

Япония: Табиатдан завқ олиш

Японияда ажойиб бир дарс бор - табиатдан завқ олиш. Унинг мазмуни - мактаб ўқувчиларини ташқи муҳитнинг эстетик томонларини қадрлашга ўргатиш. Тан олиб айтиш керакки, охирги вайтларда компьютер ва бошқа техникалар кўплигидан болалар ҳатто орзу қилишни ҳам унутиб қўйишмоқда. Флора ва фаунани кузатиш бўйича ютуқларга эришилганда, албатта, математика ёки география кабины қўйилади ва ҳатто имтиҳон топширилади.

Фото: onfermer.ru

Бошқирдистон: Асаларичилик

Бошқирдистонда ўз асалари уяларига эга юздан ортиқ мактаб бор. Асаларичилик дарсларида болаларни уларни парвариш қилишга ва асал йиғишга ўргатишади. Бушар болаларни сабрли, эътиборли ва тартибли бўлишга ўргатади.

Фото: Kobi Gideon / Flash90

Исроил: Киберхавфсизлик

Замонамиз кишисининг ҳаёти тобора кўпроқ интернетга кўчмоқда, исроилликлар интернет-ҳаётнинг хавфсизлик чораларини кўришга қарор қилишди. "Киберурушлар назарияси ва амалиёти" дарсларида блог ва ижтимоий тармоқлардаги изоҳларга қандай қилиб тўғри муносабат билдиришга ўргатишади, компьютер ўйинларига тобеъликка доир дарсларга ҳам алоҳида соатлар ажратилган.

Фото: armenianfoodfair.com

Арманистон: Халқ рақслари

Халқ рақслари — Арманистоннинг ҳақиқий фахри. Бу ерда бир ярим минг хил халқ рақслари бўлиб, ҳар бири ўз тарихи ва мазмунига эга. Шу боис арманистонлик ўқитувчиларга оддий маданият дарслари камлик қилди ва улар 2013 йилдан халқ рақсларини ўргатишни мажбурий мактаб фанлари қаторига қўшишга қарор қилишди.

Фото: pixabay

Австралия: Серфинг сабоқлари

Австралия мактабларида серфинг дарслари киритилган. Мамлакат ҳукумати ҳеч биржа соҳилда маҳаллий аҳолидан яхшироқ серфинг учувчи киши топилмаслиги чораларини кўриб қўйган. Ҳавайида ҳам худди шундай дарслар бор.

Фото: phoenixlockmaster.com

АҚШ: Илмий кашфиётлар

АҚШда назарий курслардан кейин барча ўқувчиларга бир хил уйга вазифа берилади, унинг моҳияти бирор янги нарса кашф қилишдан иборат. Унинг бажарилишига бутун бир йил ажратилади. Кейин бутун синф бўлиб натижалар тақдимоти ўтказилади, лойиҳанинг муваффақиятлилиги ва долзарблиги муҳокама қилинади, охир-оқибат йиллик баҳо қўйилади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ