Қўл қуритгич тозароқми ёки қоғоз сочиқлар?

Саломатлик 11-11-2014

Қўлни совун билан ювиб юриш қанчалик муҳимлигини ҳаммамиз биламиз: инфекцион касалликларнинг 80 фоизи айнан қўлдан юқади. Аммо қўлни ювиб юриш кераклигини кўпчилик эсда тутгани билан, қўлни ювгандан кейин қуритиш усули ҳақида камдан-кам бош қотиради. 

Одамлар кўпинча қай бири самарали ва хавфсиз деб баҳслашишади: қўл қуритгичми ёки қоғоз сочиқлар. Қуйида шу ҳақда фикрлашамиз. 

Эътиборингиздаги видеони ҳавола қиламиз. Унда қўл қуритгич ва қоғоз сочиқларни таққослашади.  

Бундан чиқди, қоғоз сочиқлар қўлдаги сув юқини тезроқ қуритади ва бактерияларга қарши самаралироқ курашади: ишқаланиш натижасида бактериялар қўлдан қоғоз сочиққа ўтади. 

Аммо битта лекини бор: кўпчилик қоғоз сочиқлар анча харажатли деб ҳисоблайди, шунинг учун кўпинча, биронта савдо марказидаги ҳожатхонага кирганингизда, уни тополмаслигингиз мумкин. 

Қўл қуритгичлар бактерияларни ҳаво оқимлари воситасида тарқатиши мумкин, шунинг учун уларни хавфсиз деб айтиш қийинроқ. 

Немис мутахассисларининг тадқиқотларига кўра, қоғоз сочиқлар бактериялар сонини 24%га қисқартиришга ёрдам беради, қўл қуритгичлар эса бактерияларнинг тарқалишига сабаб бўлади. 

Қўл қуритгичларнинг ўз афзалликлари ва камчиликлари бор. Афзалликлари: уни сотиб олишга пул сарфлашнинг кераги йўқ, хона тоза бўлади, жамоат ҳожатхоналарида фаррошга камроқ иш бўлади: қоғозга тўлиб кетган ахлат идишларини бўшатишига ҳожат бўлмайди. Камчиликлари: қўл қуритгич бузилса, уни таъмирлатишга анча пул сарфлайсиз; у ёқимсиз овоз чиқаради; электр қувватини талаб қилади.  

Энг асосийси — қўлни совун билан яхшилаб ювиш. Нимани — қўл қуритгични ёки қоғоз сочиқларни — танлашни эса ўзингиз ҳал қилинг.  



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ