"Қордаги олча" торти

Пазанда 10-11-2014

Масаллиқлар:

200 гр + 600 гр сметана (хамир + крем учун) 200 гр сариёғ 3 стакан ун 600 гр олча 120 гр шакар пудраси (кремга) таъбга кўра ванилин 1 чой қошиқ сода таъбга кўра шакар (асос учун) 0,5 чой қошиқ олма сиркаси 50 гр кокос қириндиси (безаш учун)

Тайёрланиш жараёни:

Иш аввалида сариёғ сметана билан аралаштирилади (масаллиқларнинг барчаси хона ҳароратида бўлишига аҳамият қаратинг). Аралашмага босқичма-босқич ун, сода қўшилади. Юмшоқ бўлиб тайёрланган хамирга пакет ёпилиб 2 соат совитгичда қолдирилади. Бу вақтда олчали асосни тайёрлаб қўйиш керак. Музлатилган олча ёки олча мураббосини олса ҳам бўлаверади. Мевани бироз эзиб олган маъқул.

Ишнинг кейинги босқичида “дамини олган” хамир 16 бўлакка бўлинади. Ҳар бир бўлак ўқлов билан ёйилиб ўртасига олча қўйилади ва шакар сепилади. Ва яна 3та ёйилган хамир шу тахлитда устма-уст қўйилиб, олча ва шакар билан “сийланиб” четлари чимдиб чиқилади.

Печьга солиш учун 1-корж айлана пишириқ шаклига жойланади. Қолган 12 бўлак хамирдан ҳам шу йўсинда 4та корж тайёрланади. Уларнинг ҳар бири 20 дақиқадан 200 градусда пишириб олинади. Пишиб чиққан коржлар совитишга қўйилади. Бу орада шакар пудраси сметана билан аралаштирилиб крем тайёрланади. Совиган коржларга крем сурилади, устма-уст қўйилади ва камида ярим соатга совитгичга қўйилади.

Дастурхонга тортишдан олдин торт кокос қириндиси билан безатилади. Бу унинг кўринишини янада яхшилайди. Тортни туғилган кунда, оилавий ўтиришларда бемалол тайёрлашингиз мумкин.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ