Қозоғистонлик 12 ёшли шахматчи қизга Россиядан квартира тақдим этилди

Спорт Plus 4-11-2016

Россия шарафини ҳимоя қилувчи қозоғистонлик 12 ёшли Бибисора Асаубоевага Москва вилояти, Химка шаҳри маъмурияти томонидан квартира совға қилинди. Бу ҳақида  Chess-news.ru нашри маълум қилди.

Манбада таъкидланишича, шахмат тарихида бунақаси бўлган эмас. Катта ёшли жаҳон чемпионлари украиналик Анна Ушенина ва Мария Музичуклар ҳали-ҳануз ваъда қилинган квартирани олишмаган, Россияда эса кучли  гроссмейстерларга фақат автомобиль совға қилишган. 
 
Асаубоеванинг янги уйида таъмирлаш ишлари ўтказилган. Спортчи унга ажратилган квартирага кўчиб ўтган. 

31 октябрда Бибисора Асаубоева ўз фаолиятида бешинчи марта болалар орасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган. Бу унинг учун Россия байроғи остидаги илк ғалабадир. У сентябрь ойи бошида Россия терма жамоасига келиб қўшилган. 

12 ёшли Бибисора Тараз шаҳрида туғилган ва бир неча марта шахмат бўйича мамлакат чемпиони бўлган. 7 ёшида унга FIDE аёллар устаси унвони берилди - бу эса рекорд натижа ҳисобланади. 

Қозоғистон шахмат федерациясида спортчининг Россияга кетишини қизнинг ўзи ва Лиана Танжарикованинг (спортчининг онаси ва мураббийи) қарори, дея изоҳлашди. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ