Қуёш билан боғлиқ ғаройиб ҳодисалар

Табиат 23-02-2015

Челябинскда ғаройиб ҳодисалар тез-тез юз бермоқда. Гоҳ метеорит қулайди, гоҳ осомонда бир вақтнинг ўзида “учта қуёш” нур сочади. Шу кунларда маҳаллий аҳоли интернетни гало суратлари билан тўлдириб ташлади.

Биз бундан илҳомланиб, қуёш билан боғлиқ ҳодисалар суратларини тақдим этамиз.

Гало

Гало — бу камалакнинг музли кўринишидир. Унинг камалакдан асосий фарқи, нур сув томчиларида эмас, муз кристалларида синади.

Камдан-кам юз берадиган бу ҳодисани қуйидаги суратда кўришингиз мумкин.

Паргелий

Паргелий, “уч қуёш” ҳодисаси галонинг кенг тарқалган тури бўлиб, 22 даража масофа ва баландликда Қуёшнинг “эгизаклари” пайдо бўлади.

Нур устуни  

Ғарбий Виржиниядаги нур устуни. Бундай устунлар қуёш нури ҳаводаги майда муз кристаллари юзасида акс этганида пайдо бўлади.

Броккен шарпаси

Броккен шарпасини тоғларда туман тушган пайтда кузатиш мумкин. Бу ҳодиса қуёшга қарама-қарши тарафга қараганда юз беради. Кўпинча шарпа камалак ёғдуси — глория билан қуршалган бўлади.

Қутб ёғдуси

Архангельскдаги қутб ёғдуси. У қуёш шамолининг Ер магнит майдони билан тўқнашиши оқибатида юз беради. Бу ҳодиса Шимолий ва Жанубий қутбдагина содир бўлмайди. Грецияда ҳам қутб ёғдусига гувоҳ бўлишган.

Яшил нур

Яшил нур қуёшнинг илк нурларида ёки кун ботиш пайтидаги сўнгги нурларида кўринади. Уни кўриш жуда қийин ва кўз учун хавфли ҳамдир. Бунинг устига, кенг уфқ, тоза ҳаво ва булутсиз осмон бўлиши лозим. Мана бу яшил нур кун давомида олинган суратлар орасидан чиққан.

Оловли камалак

Камдан-кам юз берадиган бу табиат ҳодисаси кўтарилаётган ёки ботаётган қуёшнинг горизонтал нурлари булутларнинг горизонтал жойлашган муз кристалларида синиши оқибатида пайдо бўлади. Бу сурат 2006 йилда Вашингтон осмонида олинган.

Қуёш тутилиши

Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳри аҳолиси 2010 йилнинг 15 январида содир бўлган ҳалқасимон қуёш тутилишини кузатмоқда.

Қуёш тутилишининг дарахтлар япроғи соясидаги кўп сонли акси. Нур япроқлар орасидаги бўшлиқлар орқали ўтмоқда. Ушбу сурат 2005 йилнинг 3 октябрида юз берган қуёш тутилиши вақтида Мадридда олинган.

XABARDOR.UZ / ҲАЁТ / ТАБИАТ


МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ