Range Rover дунёдаги энг тезкор йўлтанламас билан куч синашди

ВИДЕО 2-11-2016

Британиянинг AutoExpress нашри дунёдаги серияли ишлаб чиқарилувчи энг тез йўлтанламас Bentley Bentayga билан SVAutobiography деб номланувчи ҳашамдор Range Rover ўртасида пойга ташкил этди. Куч синашиш старт чизиғидан бошланди ва бир километр масофага сарфланадиган вақт ҳамда маррага чизиғидаги энг юқори тезлик билан ўлчанди. 

Bentley 608 от кучига эга олти литрлик W12 бензинли двигатели билан жаҳозланган бўлиб, саккиз босқичли «робот» ёрдамида ҳаракатланади. У 4,1 сонияда «юз»га чиқади. Энг юқори тезлиги соатига 301 кмни ташкил этади. 

5 литрлик, 510 от кучига эга мотор ўрнатилган Range Rover SVAutobiography механик кучайтиргичга ҳам эга бўлиб, саккиз диапазонли ZF автоматик узатмалар қутиси ёрдамида ҳаракатга келади. У 5,4 сонияда «юз»га чиқади.

AutoExpress нашри ўлчовларига кўра, Bentayga 4,3 сонияда 96 кмлик маррани босиб ўтган бўлса, Range Rover 5,4 сонияда ушбу тезликка эришган. Автомобиллар 160 км/соат тезликка тегишли равишда 9,6 ва 12,9 сонияда чиқишга муваффақ бўлган. Bentley йўлтанламаси бир километр масофани 22,7 сонияда ортда қолдирган бўлса, Range Rover 25,2 сонияда маррага етган. Марра чизиғида уларнинг тезлиги 238 км/с ва 210 км/соатдан иборат бўлган. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ