Рақиблари машинасида юришни ёқтирадиган автомобилсозлар

Техника 22-02-2017

BMW топ-менежери дунёдаги энг яхши машиналар Mercedes-Benz томонидан чиқарилиши ҳақида ҳеч қачон гапирмаслиги аниқ, ва аксинча. Шунинг учун автомобилсозлик корхоналари эгалари ўз компаниялари машиналарида юради. Бироқ, маълум бўлишича, бундай ҳолат ҳар доим ҳам кузатилмайди. Биз интернетдан автокомпанияларнинг хўжайинлари бошқа фирмалар томонидан чиқарилган машиналарда юргани билан боғлиқ бир неча мисолларни топдик. Қуйида уларнинг эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Горацио Пагани | Pagani Automobili | Ferrari F12tdf
Горацио Пагани бошқа автомобилларни харид қилиши бироз тушунарсиз туюлади, сабаби унга тегишли бўлган компания дунёдаги энг яхши суперкарларни чиқаради. Бироқ, агарда Горацио ҳақиқий петролхэд бўлганида, унинг компанияси ҳеч қачон Zonda ва Huayra каби “даҳшатли” машиналарни тақдим этмаган бўларди. Айнан шу сабабдан у яқинда Ferrari F12tdf’ни сотиб олди. Бу 780 от кучига эга бўлган купе бўлиб, атиги 799 нусхада чиқарилган. Шу билан бир қаторда, Паганининг машинаси Tailor-made бўлинмаси томонидан яратилди, у эса мижозлар хоҳишидан келиб чиқиб ноёб нусхалар яратишга ихтисослашган.

Горацио Пагани | Pagani Automobili | Porsche 911 R
Горацио Паганининг яна бир севимли машинаси – Porsche’дир. Айтишларича, унда Carrera GT, 918 Spyder ва Cayman GT4 бор (ёки бўлган), яқинда эса у тарихдаги энг енгил 911талик – 1370 килограммли 911 R’нинг эгасига айланди. Пагани чиқишга тайёрлаб қўйилган 991дан бирини олиб кетиш учун Porsche дилерига шахсан келди.

Фердинанд Пих | Volkswagen | Ferrari LaFerrari
Яна бир автосаноатчи Фердинанд Пих 2015 йилнинг апрелига қадар шундай катта компанияни бошқарганки, унинг раҳбари учун бошқа фирмалар автомобилларида юриш бир қадар “уятли” эди – у Volkswagen концернига раҳбарлик қилган. Шунга қарамай Пих Ferrari LaFerrari нусхаларидан бирига эгалик қилган.

Фердинанд Пих | Volkswagen | Ferrari F12berlinetta
AutoGespot’нинг таъкидлашича, Пих нафақат LaFerrari’ни харид қилган, балки F12berlinetta’ни ҳам сотиб олган. Маълум бўлишича, Volkswagen собиқ раҳбарининг автомобилини топиб олиш у қадар мураккаб эмас: унга тегишли машиналарнинг рўйхат белгиларида ҳар доим SULA индекси бўлган.

Илон Маск | Tesla Inc. | Audi Q7
2012 йилда Tesla компанияси бутун дунё ҳайратига сабаб бўлган моделни чиқара бошлади - Model S лифтбеки. Бироқ шунга қарамай, Tesla раҳбари Илон Маск Audi Q7’ни харид қилди. Business Insider’нинг ёзишича, Маск айнан шу модель туфайли Model X учун “лочин қанотлари” эшиги ғоясини ўйлаб топган – у ўриндиқларнинг учинчи қаторидан чиқиш имконини берувчи конструкцияни қидирган.

Илон Маск | Tesla Inc. | Porsche 911
Маскда Model S дебют қилган йилда яна бир машина бўлган – бу Porsche 911. Автомобиль Forbes журналистлари томонидан пайқалган. Илонга спорткарнинг қандай нусхаси тегишли бўлгани очиқланмаган.

Дэвид Вудхаус | Lincoln | Tesla Model X
2016 йилнинг апрелида Lincoln бош дизайнери Tesla’нинг электр йўлтанламаси Model X’да юриши маълум бўлди. Аслида ушбу машинани Ford (Lincoln’га тегишли бўлган) компанияси сотиб олган. Шуниси қизиқки, автомобиль қўлдан сотиб олинган ва йўлтанламас учун 55 минг доллар кўпроқ тўланган. 

АвтоВАЗ | Infiniti, Nissan, Audi, Chevrolet
«АвтоВАЗ» унчалик қиммат бўлмаган машиналар чиқаради – бу ҳаммага яхши маълум. Бироқ бу завод раҳбарияти айнан шундай автомобилларда юриши керак, дегани эмаску? Улар ҳар ҳолда ёши катта ва жиддий инсонлар. Волжскийдаги автозаводга Бу Андерссон раҳбар этиб тайинлангач, топ-менежерларда бўлган олтита Infiniti QX56, Nissan Patrol, Nissan Teana, Chevrolet Tahoe ва Audi A8’ни кўриб, уларни сотиш ҳамда барча топ-менежментга ўзлари чиқарадиган машиналардан бериш ҳақида қарор қилди. Минг афсуски, Бунинг «АвтоВАЗ»даги тарихи у қадар узоққа чўзилмади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ