Режалаштирилганидек қуламаган бинолар

ВИДЕО 27-11-2015

Ҳар йили бутун дунёда минглаб бино ва иншоотлар қулатилади. Бунда кўпинча назорат портлаши деб аталувчи усул қўлланади ва иншоот портловчи модда ёрдамида қулатилади. Бу усулнинг асосий хусусияти шундаки, портлатишдан сўнг иншоот ичидан қулайди, бу эса тор жойда ҳам бинони қулатиш имкониятини беради.

Бу жараён аслида анча мураккаб бўлиб, бинони қулатиш санъати ҳам худди уни қуришдек қийиндир.

Ана шундай қулатишлар баъзида нотўғри мўлжал оқибатида кулгили, баъзан эса фожиали оқибатларга ҳам олиб келади. Масалан, қуйидаги воқеалар каби.


“Philips tower”, Нидерландия

Бир пайтлар  “Philips”га тегишли бўлган (Эйндховен шаҳри, Нидерландия) бу бинони қулатишга киришган мутахассислар мўлжалдагидан кам портловчи модда қўйишган. Оқибатда портлашдан сўнг лифт шахтаси омон қолган ва портлатувчилар уни бульдозер ёрдамида йиқитишган.


Минора омборхона, Австралия

Австралиянинг Рэдбанк шаҳрида жойлашган бу қадимий омборхона жангсиз таслим бўлишни истамади.115 килограммпортловчи модда иншоотни сал оғишга мажбур қилди холос. Шундан сўнг у яна 40 дақиқа давомида Пиза минораси каби тураверди ва экскваторлар унинг асосини заифлаштиргачгина ағдарилди.


16 қаватли бино, Россия

Севастополдаги қурилиши битмаган бу бинони қулатиш билан шуғулланган портлатувчилар бошқалардан ажралиб туришди. Мутахассислар 16 қаватли бинони биринчи уринишда қулата олишмагач, улар яқин-атрофдаги биноларга зарар етказмаслиги учун портловчи моддани оз қўйишганини баҳона қилишди. Бино учинчи марта уринишдан сўнггина қулади.


Силос минораси, АҚШ

Бундай услубда ағдарилаётган минора олдида туришни ҳеч кимга маслаҳат бермаймиз.


Омихта ем заводи, АҚШ

Жанубий Дакотадаги Су-Фолс шаҳарчасидаги жойлашган бу бинони қулатишга уринишганида иншоот шунчаки бутунича подвалга тушиб қолди. У яна икки ҳафта турди ва бинони анъанавий йўл билан йиқитишга тўғри келди.


Амалга ошмаган қулатиш, Россия

Бу видео ҳақида тўлиқ маълумот йиғишнинг имкони бўлмади, лекин уни томоша қилар экансиз, гувоҳларнинг кадр ортида бу воқеани кулгили деб шарҳлашларини эшитиш мумкин. Ва улар ҳақ.


Эски омбор, Туркия

Бу «назорат» қулатиши ҳалокатбилан тугаши ҳам мумкин эди. Эски ун омбори қулаётиб яшаш бинолари олдида сальто “ошмоқчи” бўлди. Яхшиямки у вақтида тўхтади ва ҳеч ким жабр кўрмади.


Эски бинони қулатиш, Хитой

Яшаш бинолари учун жой бўшатиш мақсадида Лючжоудаги бу иншоотни қулатиш пайтида мутахассислар қуйидагича режа тузишди: иншоотни порлатиш орқали иккига ажратиш ва уларнинг қулашига эришиш. Унинг биринчи ярми қулади, лекин иккинчи ярми жойида тураверди. Шундан сўнг уни эски услубда қулатишди – кранлар ва бульдозерлар ёрдамида.


“Mad River” электростанцияси, АҚШ

Огайодаги минорани қулатишга тайёргарлик кўриш жараёнида мутахассислар унинг асосидаги арматурани кесиб қўйишни унутишган. Портлатиш чоғида минора кутилган йўналишда эмас, бошқа йўналишда қулади ва электр узатиш симларини узиб ташлади. Минглаб одамлар электрсиз қолишди ва кейинчалик электростанция эгалари портлатиш гуруҳини судга беришди.


ИЭСдаги «синов», Канада

Нью-Брансуикдаги иссиқлик электростанциясининг миноралари ҳеч қандай портлашларни писанд қилмади. Улар ҳеч нарса бўлмагандек жойида тураверди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ