Рей Брэдберидан 25 ўгит

Машҳурлар 20-11-2014

1920 йил 22 августда жаҳон адабиётининг таниқли намоёндаларидан бири - машҳур «Фаренгейт бўйича 451°» асарининг муаллифи, доно эртакчи ва юлдузлараро саёҳат ҳақида орзу қилган фантаст ёзувчи Рэй Бредбери дунёга келган. Китобхонларда илмий фантастика ва фентези жанридаги асарларга айнан у биринчи бўлиб қизиқиш уйғота олган, деб ҳисобланади. 

Бироқ кўпчилик назарида Брэдбери мўъжиза кутаётган абадий ёш бола ва бу мўъжизани рўёбга чиқарган абадий сеҳргар қиёфасидаги ёзувчи бўлиб қолади. Биз бугун бу фантастнинг энг машҳур асарларидан олинган парчаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.        

Кўзларингни каттароқ оч, ҳаётга шундай ташналик билан яшаки, гўёки 10 сониядан кейин ўлиб қоласан. Дунёни кўришга ҳаракат қил. У ҳар қандай фабрикада яратилган ёки пулга сотиб олинган орзудан ҳам гўзалроқ.

Бир хил инсонлар билан доимо ёнма-ён яшаганингда, уларда ҳеч қандай ўзгариш сезмайсан. Узоқ вақт, йиллар улар билан кўришмаганингдагина улар билан содир бўлган ўзгаришларга ҳайрон бўлиб қоласан.   

Шляпада қуёнларни қидириш – худди баъзи одамларнинг бошларида бир томчи бўлса ҳам маъно-мазмун қидириш каби бесамар ишдир.    

Ким ҳайратланишдан тўхтаса, у севишдан тўхтаган бўлади, севишдан тўхтадингми, билгинки, сенинг ҳаётинг йўқ, кимнинг ҳаёти бўлмаса, уни тириклайин қабрга кирган деб ҳисоблайвер.

Ҳаётдан тўлиқ лаззатланиб яшаш – тезроқ ўлиш демакдир. Майли шундай бўла қолсин: тезроқ ўлишни афзал биламан, бироқ бундан олдин ҳаётнинг бошқа лаззатларини ҳам тотиб кўришим керак.    

Нима қилишинг аҳамиятсиз, бироқ нимага қўл урсанг ҳам у ўз шаклини ўзгартирсин, аввалгидан бошқачароқ кўриниш олсин, унда сенинг бир парчанг бўлса ҳам қолсин. Ана шу аҳамиятлидир. Уй олдидаги ўтни ўраётган одам билан ҳақиқий боғбон орасидаги фарқ ҳам айнан ана шундадир.    

Оламни сақлаб қоладиган бирор нарса ярат, йўлда чўкиб кетсанг ҳам, жилла қурса қирғоққа қараб сузганлигингни биласан.     

Ижодиётнинг асосий сири шундаки, ўз ғояларингизга мушукка каби муносабатда бўлинг – шунчаки уларни ўз ортингиздан боришга мажбур қилинг.   

Муҳаббат – бу ким биландир йилнинг тўрт фаслини бирга баҳам кўришни хоҳлашингиздир. Бирор одам билан настарин гули билан тўшалган баҳорги жаладан қочишни, ёзда эса дарёда чўмилиб, мевалар теришни хоҳлашингиздир. Кузда эса мураббо пишириб, совуқ кирмаслиги учун дераза атрофини беркитишингиздир. Қишда эса унга узоқ тунларни ва тумовни ўтказишга ёрдам беришингиздир... 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ