Рейтинг 2018: Дунёнинг энг қудратли армиялари

Биласизми? 3-07-2018

2018 йилнинг энг қудратли армиялари рейтинги Global Firepower сайти маълумотларига асосан тузилди.

10-ўрин: Миср армияси

Фото: Getty Images

Дунёнинг энг кучли армиялари рўйхатининг 10-позициясида - Миср қуролли кучлари. Мамлакатда 95,69 миллион киши яшайди, армияда хизмат қилаётганлар сони эса 428,5 минг кишини ташкил қилади. Уларнинг аксарияти - ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар, 415 минг нафари - ҲҲК захирасида. 2015 йил якунларига кўра, мудофаа учун давлат бюджетидан 5,5 миллиард доллар ажратилган.

9-ўрин: Германия армияси

Фото: Flickr

Аҳолиси 80 миллиондан ортиқ бўлган Германияда фаол кучлар сони 180 минг нафарни ташкил қилади. Мамлакатда 145 ҳарбий хизмат кўрсатувчи, моддий жиҳатдан яхши таъминланган база мавжуд. Ҳарбий денгиз кучлари (ҲДК) 81 та техникага эга, турли модификациядаги 676 жангари кема - ҳарбий флот тасарруфида. Қуруқликдаги ҳарбий тузилмалар 6481 та техника билан таъминланган. Мудофаа эҳтиёжлари учун мамлакат бюджетидан йилига 36 миллиард доллардан зиёд маблағ ажратилади.

8-ўрин: Туркия армияси

Фото: Getty Images

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда 79,4 миллион киши истиқомат қилади. Шулардан 186,6 минги ҳарбий мажбуриятга эга. Фаол кучлар кўрсаткичи 410,5 минг кишини ташкил қилади. ҲДК тасарруфида - 194 жанговор техника мавжуд, ҳаво флоти 1007 ҳаво кемасига эга. Қуруқликдаги ҳарбий қисмлар тасарруфида 13850 техника мавжуд. Давлат ғазнасидан мудофаа учун ажратилган харажатлар 18,2 миллиард долларни ташкил қилади.

7-ўрин: Япония армияси

Фото: Getty Images

Мамлакатда 127 миллион киши яшайди, улардан 57,9 минг нафари ҳарбий мажбуриятга эга. ҲДФ жанговор захираси 131 та техника билан таъминланган, 1591 энг янги ҳаво кемаси - флот тасарруфида. Қуруқликдаги ҳарбий қисмлар ўз арсеналида 4330 та техникага эга. Фуқароларнинг тинч ҳаёт кечириши учун ҳар йили давлат бюджетидан 40 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратилади.

6-ўрин: Буюк Британия армияси

Фото: Getty Images

Мамлакатда 64,1 миллион киши истиқомат қилади, улардан 182 минг нафари ҳарбий мажбуриятга эга. Моддий базага келадиган бўлсак, ҲДК тасарруфида - 76 та техника, ҳаво флотида - 879 жанговор кема, қуруқликда 6624 жанговор техника мавжуд. Давлат бюджетининг мудофаа эҳтиёжлари учун харажатлари 55 миллиард долларни ташкил қилади.

5-ўрин: Франция армияси

Фото: inosmi.ru

Мамлакат аҳолисининг умумий сони - 66,5 миллион киши, улардан 195,7 минг нафари ҳарбий хизмат мажбуриятини олган, полициячилар сони - 100 мингдан зиёд. 205 минг ҳарбий мамлакатнинг фаол кучи ҳисобланади. ҲДФ тасарруфида 120 та техника мавжуд. Денгиз флотида турли модификациядаги 118 та кема бор, қуруқликдаги қисмлар эса 7890 жанговор техника билан таъминланган. Ҳаар йили мудофаа эҳтиёжлари учун 35 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфланади. Франция аскарларини бошқалардан ажратиб турувчи жиҳати - уларнинг фақат ўзида ишлаб чиқарилган техникадан фойдаланишида. Аскарларнинг 15 фоиздан зиёди аёллардан иборат.

4-ўрин: Ҳиндистон армияси

Фото: Getty Images

Ҳиндистонда 1,2 миллиард киши истиқомат қилади, шундан 2,14 миллиони - ҳарбий мажбуриятга эга кишилар. Фаол кучлар кўрсаткичи 1,3 миллион кишига тенг. ҲДФ - 295 та техникага, ҳарбий авиация эса 2086 та техникага эга. Қуруқликдаги қисмлар тасарруфида 21165 та техника мавжуд. Мамлакат бюджетининг армия учун харажатлари - 40 миллиард доллар. Ҳиндистон армияси шартнома асосида хизмат қилувчилардан ташкил топган, ҳарбийлар маоши мамлакатдаги энг юқори маошлардан биридир.

3-ўрин: Хитой армияси

Фото: REUTERS /Damir

Мана бир неча йилдирки, Топ-10 кучли армиялар рўйхатида учинчи ўрин Хитойга насиб этмоқда. Бу дунёдаги энг аҳоли зич жойлашган давлатлардан биридир, бу ерда 1,36 миллиард киши яшайди. Захирада - 2,3 миллион аскар, меҳнатга лаёқатли кучлар 2,3 миллион кишини ташкил қилади. ҲДФ арсеналида - 715 кема бўлса, авиация 2942 самолётга эга. Қуруқликдаги қисмлар 23665 та ҳарбий техника билан таъминланган. Хитой ҳар йили ўз мудофааси учун давлат бюджетидан 155,7 миллиард доллар сарфлайди.

2-ўрин: Россия Федерацияси

Фото: Getty Images

Аҳолиси 142,42 миллион кишидан иборат бўлган Россияда ҳарбий мажбурият эгалари 2,4 миллионни ташкил қилади. Доимий қўшин сони 770 минг кишидан иборат. ҲДФ тасарруфида - 352 жанговор техника, ҳаво флотида эса 3547 та ҳарбий техника қайд этилган. Қуруқликдаги ҳарбий техника 61086 тани ташкил қилади. Мамлакат мудофааси давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади, унга йилига 46,6 миллиард доллардан ортиқ маблағ сафарбар этилади.

1-ўрин: АҚШ армияси

Фото: Getty Images

Маълумотларга кўра, 2018 йилнинг энг кучли армияси - давлат бюджетидан йилига 581 миллиард доллар ажратилувчи АҚШ армияси. У ерда яшовчилар сони 321,3 миллионни ташкил қилса, ҳарбий мажбуриятларга эга кишиларнинг умумий сони 1,1 миллион кишидан иборатдир. Доимий қўшин сафидаги аскарлар сони 1,4 миллионни ташкил қилади. 415 та техника - ҲДФ тасарруфида, авиация 13444 ҳаво кемасига эга. Қуруқликдаги ҳарбий қисмлар 54474 та техника билан таъминланган. АҚШ армияси ҳарбий харажатларига кўра сўзсиз етакчи ҳисобланади.

Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида юқорилаб, 136 мамлакат орасида 39-ўринни эгаллади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ