Рио-2016. Икки ўзбек боксчиси финалда

Спорт Plus 19-08-2016

Рио—2016 Олимпиадасининг 64 килограммгача вазн тоифасидаги боксчилари ўртасидаги турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Фазлиддин Ғоибназаров ярим финал жангини ўтказди.

Россиялик Виталий Дунайцевга қарши жанг қилган ҳамюртимиз иродали жанг қилиб ҳакамлар баҳосига кўра ғалаба қозонди ва финалга чиқди. Якуний ҳисоб 2:1 (28:29, 30:27, 29:28).

Фазлиддин 1/16 финалда конголик Малонга Дзаламоуни, 1/8 финалда эса ҳиндистонлик Манож Кумарни, 1/8 финалда эса америкалик Гарри Русселни мағлуб этишга муваффақ бўлганди.

Фазлиддин Ғоибназаров бокс беллашувларининг финалига йўлланма олган Ҳасанбой Дўстматов, Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Бектемир Мелиқўзиев ва Шаҳобиддин Зоировдан кейин бешинчи ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасига айланди. Унинг финалдаги рақиби германиялик Артем Харутюнян ва озарбайжонлик Сотомайор Голлазо Лорензо ўртасидаги жангда аниқланади.

Бу билан барча ўзбекистонликларни, шу жумладан Фазлиддинни 16 йилдан буён шуғуллантириб келадиган, айни вақтда унинг иштирокини Ўзбекистонда туриб кузатаётган Аброр Турсунпўлатовни табриклаймиз.

 

Рио—2016 нинг 52 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳобиддин Зоиров финал масаласини ҳал қилди.

Ярим финалда Венесуэла вакили, 19 ёшли Ёэл Финолга қарши рингга кўтарилган Зоиров осонлик билан ғалаба қозонди. Якуний натижа: 30-26, 29-27, 29-27.

Энди унга финалда россиялик Миша Алоян ва хитойлик Ху Жиангуан жуфтлиги ғолиби рақиблик қилади. Финал 21 августга белгиланган.

Шаҳобиддин Зоиров Рио—2016 даги биринчи жангида ирландиялик Брендан Ирвинни, нимчорак финалда америкалик Антонио Варгасни, чорак финалда озарбайжонлик Элвин Мамишзодани енгганди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ