Роналду Nike билан келишувга кўра умрининг охиригача ҳар йили 24 млн евродан олади

Футбол 14-11-2016


Португалиялик футболчи Криштиану Роналду Nike бренди билан имзолайдиган шартнома бандлари ошкор этилди. Sunday times нашрида ёзилишича, компания футболчига ўлимига қадар ҳар йили 24 миллион евродан тўлаб боради. Бу шартнома эвазига 70 ёшга бориб Роналду миллиардерга айланади.

Шу тариқа, португалиялик футболчи  Nike билан умрбод шартнома имзолаган учинчи спортчи бўлади. Бунгача ушбу бренд билан шундай шартномани баскетболчилар Леброн Жеймс ва Майкл Жордан тузишганди.

Шу тариқа, ушбу шартнома 1984 йилда Майкл Жордан билан имзоланган келишувдан сўнг энг йириги бўлади.

Роналдунинг ушбу компания билан бир умрлик шартнома тузиши ҳақидаги хабарлар 30 сентябрь куниёқ пайдо бўлганди. Компания вакиллари келишув бандларини маълум қилишмаган, лекин Nike ва Роналду узоқ вақт давомида ҳамкорлик қилиши айтилганди.

«Реал» ҳужумчиси 2003 йилдан буён фақат Nike бутсаларида майдонга тушиб келади ва асосан шу бренднинг реклама роликларида иштирок этади. ОАВдаги маълумотларга кўра, футболчи камералар қаршисидан бошқа рақобатчи маркалар маҳсулоти бўлган либосларда кўриниш бермаслиги керак.

2016 йилда Криштиану Роналду Forbes талқинига кўра, йилига 88 миллион доллар ишлаб топган ҳолда энг бой спортчилар рўйхатини бошқарди. Унга жамоаси тўлаган маошдан ва брендлар билан шартномаларидан ташқари, ўз бренди остида фаолият кўрсатувчи, эркаклар либослари, оёқ кийимлар ва парфюмерия маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компаниялар орқали даромад келиб тушади.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал «Реал» Роналду билан келишувини 2021 йилгача узайтирганди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ