Рубик кубигини йиғиш бўйича янги дунё рекорди ўрнатилди

ВИДЕО 9-11-2016

Голландияда истиқомат қилувчи Матс Валк Индонезиядаги Jawa Timur Open 2016 чемпионатида Рубик кубигини йиғиш тезлиги бўйича янги дунё рекордини ўрнатди. Daily Mail нашри шу ҳақида маълум қилди

20 ёшли Валк кубикни йиғишга 4,74 сония сарфлади. Бу натижа аввалги дунё рекордчиси - америкалик Лукас Эттер тезлигига қараганда 0,164 сонияга камдир. 

Бундан аввал - 2013 йилда ҳам голландиялик бу йигит рекорд натижага эришганди. Ўшанда у Рубик кубигини 5,55 сонияда йиғишга муваффақ бўлганди. 

2016 йилнинг февралида америкалик иқтисодчи Адам Бир томонидан яратилган робот кубикни атиги 0,887 сонияда йиға олган. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ